Футбол бўйича Англия Премьер лигаси 21-турининг марказий ўйинида 1 январь, чоршанба куни Микель Артета қўл остига ўтган Лондоннинг «Арсенал» клуби «Эмирейтс»да Оле-Гуннар Сульшер бошқарувидаги «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 8-дақиқасидаёқ «тўпчилар» ҳужумчиси Николя Пепе ҳисобни очган бўлса, 42-дақиқага келиб лондонликлар ҳимоячиси Сократис Папастатопулос ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа «Арсенал» «Юнайтед»га қарши кечган баҳсда Артета қўл остидаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди ва жамоа муҳим 3 очкога эга бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг Лондон клуби очколари сонини 27 тага етказиб, мусобақа жадвалида 10-ўринга кўтарилиб олди. «Қизил иблислар» эса 31 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.
АПЛ
21-тур баҳслари
1 январь, чоршанба
«Арсенал»—«Манчестер Юнайтед» 2:0
Голлар: 1:0 — 8 Пепе, 2:0 — 42 Папастатопулос.«Арсенал»: Лено, Колашинац (Сака, 69), Давид Луиз, Папастатопулос, Мэйтленд-Найлз, Ўзил, Жака, Торрейра, Пепе (Нелсон, 62), Ляказетт (Гундузи, 82), Обамеянг
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Линдельоф, Уан-Биссака, Шоу, Магуайр, Матич (Мата, 81), Жеймс (Гринвуд, 58), Фред, Лингард (Перейра, 58), Марсьяль, Рэшфорд
Огоҳлантиришлар: Колашинац (3), Сака (82)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)