Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 26 март куни Арманистонга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайтида маълум қилинди.
2020 йилнинг 31 март куни Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоа Жаҳон Чемпионати—2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида Яман терма жамоасига қарши ўйнайди.
Яман сафари олдидан 26 март куни Тошкент шаҳрида Арманистон билан ўртоқлик учрашуви ташкил этилади.
Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси 23 февраль куни Беларусь билан ўртоқлик ўйинида иштирок этиши маълум бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)