• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    «Бу ҳаётда ё овчисиз, ё ўлжа». «Буюк Гэтсби» романи ҳақида

    «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов «Жаҳон адабиётининг энг буюк асарлари» рукни доирасида машҳур бадиий асарларни таҳлил қилишда давом этади. Бу ҳафта у Фрэнсис Скотт Фицжеральднинг «Буюк Гэтсби» романи ҳақида ҳикоя қилади.

    Флешбэк

    Фрэнсис Фицжеральд билан илк бора унинг «Бенжамин Батоннинг сирли тарихи» ҳикояси орқали танишганман. Албатта, бу ном сизга Брэд Питт ижросидаги машҳур Голливуд фильмини эслатиши мумкин, аммо бу аввало Фицжеральд қаламига мансуб ҳикоя.

    Фильмдан кадр

    Фильмдан кадр

    Тўғрисини айтсам, мен ҳеч қачон ўзимга «менга ёқадиган энг зўр роман» деган саволни бериб кўрмаганман. Ушбу таҳлилни ёзишим жараёнида амин бўлдимки, ҳозир айнан шу роман мен учун жуда қадрли. Талабалик давримда китобни ўқигач, Леонардо ди Каприо ижросидаги фильмни орзиқиб кута бошладим. Моҳир актёр, мен кутгандай, ролини жуда кучли ижро этди. Шу фильмдан бошлаб у менинг энг севимли актёримга айланди. Бугун эса фильм ҳақида эмас «Буюк Гэтсби» роман ҳақида сўз юритамиз.

    Асар ҳақида

    «Буюк Гэтсби» – америкалик ёзувчи Фрэнсис Скотт Фицжеральднинг романи. Роман 1925 йил 10 апрелда дунё юзини кўрган бўлиб, Америка адабиётида «Жаз асри» деб номланган даврнинг типик намунасидир. Фицжеральд романни ёзишни Нью-Йоркда бошлаган ва Парижда нашр этган.

    Ушбу асоси детектив ва фожиали сюжетга эга бўлган севги ҳикояси бўлмиш романнинг воқеалари Нью-Йорк яқинида, Лонг-Айленднинг «олтин қирғоғ»ида жойлашган бой виллалардан бирида бошланади.

    ХХ асрнинг 20-йилларида, Биринчи жаҳон урушидаги даҳшатларидан сўнг Америка жамияти мисли кўрилмаган гуллаб-яшнаш даврига киради. Бу даврда АҚШ иқтисодиёти жадал ривожланади. Шу билан бирга, алкогол ичимликларига қўйилган тақиқ кўплаб бутлегерларни миллионерга айлантиради ва уюшган жиноятчиликнинг ривожланишига муҳим туртки бўлади. Бойлар ва уларнинг жозибали ҳаётига қойил қолган ҳолда асарда Фицжеральд ўша даврдаги Американинг чексиз материализми ва маънавий инқирозини шубҳа остига олади.

    «Буюк Гэтсби» Бродвей театрларида саҳналаштирилган ва у асосида Голливудда фильм олинган бўлса-да, асар ёзувчи ҳаёт пайтда машҳур бўлмади – китоб 24 минг нусхада сотилди холос. Бироқ Фицжеральд вафотидан кўп ўтмай роман қайта нашр этилди ва бу ғайриоддий қизиқиш тўлқинини келтириб чиқарди. Китобнинг миллий миқёсда машҳур бўлишида романнинг 150 минг нусхаси фронтга, Америка аскарларига юборилгани ҳам муҳим роль ўйнади. Ўшандан бери дунё бўйлаб бу асар 25 миллиондан ортиқ нусхада сотилди.

    Кейинги ўн йилликларда роман дунёнинг кўплаб инглиз тилида сўзлашадиган мамлакатларида ўрта мактабларда ва университет адабиёт дарсликларида ўқиш дастурга киритилди.

    1998 йилда роман Modern Library нашриёти талқинига кўра ХХ асрнинг 100 та энг яхши инглиз тилидаги романлари рўйхатида 2-ўринни эгаллади.

    Аннотация

    Роман ўтган аср 20 йилларининг «Америка орзуси» – жаз, «қуруқ қонун» ва гангстерлар даври ҳақида. Бу вақтда Америкадаги жонли ҳаёт чироқлари айниқса ёрқин нур соча бошлаган эди.

    Буюк Гэтсби – Фрэнсис Фицжеральд библиографиясининг дурдонаси. Ушбу китоб асосида Леонардо ди Каприо бош ролда ўйнаган фильм суратга олинди. Фильм катта шуҳрат қозонди. Чунки у янада кўпроқ шуҳрат қозонган китобга асосланган эди.

    Китоб қаҳрамони Жей Гэтсби ўзининг «Америка орзуси»га интилмоқда. Аммо ҳамма нарса у хоҳлаганича кетавермайди. Унга чинакам бахт келтириши мумкин бўлган нарса ҳақиқий фожиага айланади. Жей босиб ўтган узоқ ва машаққатли йўл, унинг йўлидаги барча тўсиқларга қарамай, даҳшатли йиқилишга олиб келади. Чунки ҳар биримиз севгини хоҳлаймиз – ҳақиқий, соф ва оташин севгини. Бу истак эса инсоннинг бошқа интилишларни йўқ қилиши мумкин...

    Таҳлил

    «Буюк Гэтсби» классика ҳисобланади, чунки нашр этилганидан саксон йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, у ҳанузгача мукаммал ёзилган романлардан биридир. Аслида у ҳеч қачон бугунчалик актуал бўлмаган: 20-йиллардаги чексиз зиёфатлар муҳити, жаз даври, тақиқлар… Китоб 2016 йилдан олдинги йиллардаги Ўзбекистон элитаси ҳақида жуда кўп нарсаларни эслатади; иккаласида ҳам деярли ҳеч ким ёмон хатоларни ҳисобга олмайди, бу зиёфат абадий давом этадиган ва ҳеч ким унинг ҳисобини тўлашга мажбур бўлмайдиганга ўхшайди. Афсуски, бу икки солиштирувнинг кейинги хулосаси ҳам бир ҳил: биламизки, олтин парда ортида ҳақиқатан ҳам чексиз ёлғон ва коррупция ётган эди.

    Фильмдан кадр

    Фильмдан кадр

    1924 йилда Франция Ривиерасида «Буюк Гэтсби»ни ёзиб тугатганидан сўнг Фрэнсис Скотт Фицжеральд асар эпилогида ёзишича, у муҳарририга «Мен АҚШдаги энг яхши романни ёздим» деб айтган экан. У нафақат буюк асарни, балки ўзининг улкан истеъдоди билан ўзини ўзи яратган Америка афсонасининг рамзи ва мукаммал тимсолига айланган Буюк Гэтсби шаклини яратди. У Лонг-Айленддан муҳташам қаср сотиб олган сирли Жей Гэтсби исмли йигит эди.

    Уни ҳеч ким танимасди, у ҳақда жуда кўп қарама-қарши миш-мишлар тарқалар, унинг келиб чиқиши ҳақида юзлаб тахминлар юрар эди: немис айғоқчиси, олибсотар, алкоголь контрабандачиси, қотил, шаҳзода, мафия аскари, Биринчи жаҳон уруши қаҳрамонидан тортиб иблиснинг амакиваччасигача. Аммо «Буюк Гэтсби»даги энг муҳим нарса бу эмас. Асар бош қаҳрамонларидан бири камтарин брокер Ник Каррауэйга кўра, у ҳеч қачон отасининг маслаҳатини унутмаган – бошқаларни уларни танимасдан туриб ҳукм қилишга шошилмаслик. Айнан шу нарса асарнинг энг кучли постулатларидан биридир.

    Биз Никнинг нигоҳи ва бошқалар айтган гаплари орқали аста-секинлик билан барча жумбоқларни аниқлаймиз, охир-оқибат асар бизга бошида сирли миллионер бўлиб кўринган, ҳар оқшом кўрфаз бўйлаб сайлгоҳнинг ям-яшил нурини томоша қилишга қизиқувчи Гэтсбининг асл қиёфасини очиб беради. Унинг уйи яқинида бир замонлар у севган қиз Дейзи ва унинг эри, бой оилада туғилиши сабаблигина бой ва имтиёзга эга бўлган шафқатсиз, ирқчи ва жоҳил Том яшайди. Асарни иккинчи марта қайта ўқиётганимда ундан завқланиб, «Буюк Гэтсби» персонажларини бизнинг замонга қандай мослаштириш мумкинлигини тасаввур қила олмадим. Бош қаҳрамон бизни даврда нима қилган бўлар эди? У бойлигини тақиқланган алкоголь савдоси ўрнига Россияга мева-сабзавот чиқариш йўли билан топармиди ёки бирорта ишлаб чиқаришни монопол қилиб олиш орқалими? Унинг душмани Том, у ким бўлар эди? Ҳокимми ёки депутат? Қандай бўлмасин, Буюк Гэтсбини қайта-қайта ўқиш ва уни кашф этиш керак.

    Романда ХХ аср 20-йилларнинг контексти, одамларининг дунёқараши ва ҳашаматлар жуда яхши тасвирланган. Унда сиз бой ва энг қудратли бўлсангиз, энг севимли одам бўлишингиз ва хоҳлаган нарсага эга бўлишингиз мумкин. Роман ҳақида салбий танқидни шакллантиришга ҳаракат қилиш деярли мумкин эмас менимча.

    Фрэнсис Фицжеральд бу китоб орқали адабиётни санъат даражасига олиб чиқди. Санъат – бу ерда – қийин ва чигал воқеани осон ўқиладиган қилиб ёзишга эриша олиш қобилиятида. Бу аслида ҳар бир ижодкор эга бўлиши керак бўлган фазилатдир. Фицжеральд бунга яққол мисол бўла олади. Роман Гэтсбининг ажойиб мулоҳазалари, содда кўриниши, сирли харизмасини ўз ичига олади. Мен асардаги ҳар бир белги, ҳар бир туйғуни ҳис этаман, гўё Гэтсбининг ҳар бир базмида иштирок этаман, рақсга тушаман ва Дейзига муҳаббати туфайли азоб чекаман. Мен соҳилдаги яшил чироқларни кўрдим, сайр қилдим, Гэтсби атрофидаги юзаки жамият ундан нафратланишидан нафратландим. Бу классика! Ноёб ва тенгсиз. Ажойиб роман, жуда нозик, шунчалик ҳиссиётларга бойки, у юрагингни алғов-далғов қилади ва из қолдириб кетади.

    Мен адабиёт, санъат борасида мутаҳхассис эмасман. Лекин бу асар менга қандай таъсир қилганини биламан ва ҳар бир саҳифада Фицжеральд нималарга эришганини сўз билан ёзишга ҳаракат қиламан. «Буюк Гэтсби»ни ўқишни тавсия қилмайман, уни ўқишни талаб қиламан! Бу жуда кенг қамровли роман эмас, уни осонгина ўқиш мумкин. Унда рамзий белгилар ва кундалик тафсилотларга тўла тавсифий услуб орқали Фицжеральд ўтган асрнинг 20-йиллари Америка элитаси муҳитини қайта яратади. Роман 1922 йилда, айниқса Биринчи жаҳон урушидан кейин Европанинг ярмини қарздор қилиб, капиталнинг энг катта ҳаракати ривожланган мамлакат бўлган АҚШ учун иқтисодий юксалиш даврида юз беради. Шафқатсизликлар шароитида роман қаҳрамонларининг баъзилари бошқаларга қараганда бойроқ, бунда мерос туфайли бойиган одамлар, банкда ёки катта миқдордаги пул ҳаракатланадиган қонуний бизнесда ишлаш орқали бойиб кетганлар ҳам бор. Ушбу икки дунёнинг қарама-қаршилиги асарни ўқиган сари равшанлашиб боради. Асардаги бугуни билан яшовчи жамият сизни завқлантиради, бу жамият пул туфайли беқарор бўлса ҳам.

    Хулоса

    Классикнинг сўзларига кўра, чинакам ўқитувчилар қийин нарсаларни оддий кўринишга келтириб тушинтиришга қодир. Хулоса қиладиган бўлсак, у Фицжеральд томонидан қисқа ва мафтункор романда моҳирона мужассамланган қадимги муҳаббат, тушкунлик, хиёнат, жиноятчилик, иккиюзламачилик ва сон-саноқсиз миш-мишлар ҳақида ҳикоя қилади.

    Фильмдан кадр

    Фильмдан кадр

    «Буюк Гэтсби»нинг насри бенуқсон, моҳирона, пейзажларни аниқ ва интенсив динамика билан тасвирлаган. Мен ўқиган энг яхши китоблардан бири. Мен бу китобни барчага тавсия қиламан ва аминманки, улар бу романни ўқиганларидан кейин ҳам Гэтсби ва унинг «шериги» Ник Карруэйни маъюс табассум билан эслайди.

    Иқтибослар

    Тўсатдан кимнидир қоралашни истасангиз, эсда тутингки, дунёдаги ҳамма одамлар сиз эга бўлган афзалликларга эга эмас;

    Мен қиз кўрганимдан жуда хурсандман. Худо у тентакроқ бўлиб ўсишига ижозат берсин, чунки бизнинг жамиятимизда аёл учун энг яхши нарса аҳмоқроқ бўлишдир;

    Одам билан у ўлганида эмас, тириклигида дўст бўлиш жуда муҳим. Ўлганлар учун дўстлик ҳеч нарса эмас;

    Бу ҳаётда ё овчисиз, ё ўлжа;

    Улар бепарво жонзотлар эдилар... улар буюмларни ва одамлар тақдирини синдириб ташлар, кейин қочиб ўз пули ортига бекинарди.

    Қизиқарли фактлар

    - Фицжеральд дўсти Пэркинсга романнинг қўлёзмасини юборишга ваъда берган мактубида Эрнест Хемингуэй исмли ёш ёзувчини эслайди.

    1924 йил 10 октябрдаги хатдан:

    Мен сизга дунёда Эрнест Хемингуэй исмли бир йигит борлигини, у Парижда истиқомат қилаётганини (ўзи америкалик бўлса ҳам) ва келажакда машҳур бўлиб кетишини хабар қилиш учун ёзяпман.
    Фицжеральдга асар «Буюк Гэтсби» деб номланиши ёқмаган, у асарни аввал «Ахлат ва миллионерлар» ёки «Олтин шляпали Гэтсби» деб номламоқчи бўлган;

    - «Гэтсби» учун ёзувчи 1923 йилда 3 939 доллар ва нашрдан кейин яна 1 981 доллар пул олган. Шу билан бирга, Фицжеральднинг романга бўлган ёндашуви шу қадар жиддий эдики, у китоб нашр этилиши кечиктирилиши мумкинлиги сабабли романни давом эттиришга розилик бериш учун таклиф қилинган 10 минг доллардан воз кечган;

    - Ёзувчининг қабридаги сўзлар шу асардан олинган:
    Шундай қилиб, биз олдинга сузиб боришга ҳаракат қиламиз, оқим билан курашамиз ва лекин у барибир зарба бериб, кичик кемаларимизни ўтмишга қайтаради.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    Мавзуга доир:

    Сўзлар одамга ўз фикрларини яшириш учун берилади. «Қизил ва қора» романи ҳақида

    Умри саёҳатларда ўтаётган авлод қиссаси. Ольга Токарчук нега адабиёт бўйича Нобель мукофотини олди?

    Шайтон билан келишув. Гётенинг «Фауст»и ҳақида

    Жамият инсон эҳтиёжларини қондирмаса, ёввойи қонунлар ишга тушади. Уильям Голдингнинг «Пашшалар ҳукмдори» романи ҳақида

    Кўрлар мамлакатида бир кўзлилар қирол бўлади. Хосе Сарамагонинг «Кўрлик» романи ҳақида

    Бир қотил тарихи. Патрик Зюскинднинг «Парфюмер» романи ҳақида

    «Нега дунёда ўлимимдан кейин ҳеч нарса ўзгармади?» «Бузрукнинг кузи» – диктаторлар тақдири ҳақида роман

    «Дунёни қанчалик кўп кузатсам, менга у шунчалик ёқмай кетяпти». «Андиша ва ғурур» романи ҳақида

    Болалик инсоннинг асл ҳолатидир. «Кичкина шаҳзода» қиссаси ҳақида

    «Мен инсонман. Мен севишим керак». «Элжернон учун гуллар» романи ҳақида

    30.12.2019, 08:28   Изоҳ (0)   57940
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирол, император ва валиаҳд шаҳзодалар ҳақидаги машҳур корейс сериаллари

    Лайфстайл | 23 июн, 19:50

    АҚШ Европа Иттифоқида интернетни ўчириши мумкин

    Дунё | 23 июн, 19:40

    “Эронга қарши тажовуз ҳеч қандай асосга эга эмас” — Путин 

    Дунё | 23 июн, 19:30

    Sony “Титаник” фильми сюжети асосида ўйин ишлаб чиқмоқда

    Лайфстайл | 23 июн, 19:20

    Тошкент халқаро аэропортида капсулали меҳмонхона очилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 19:10

    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

    Реклама | 23 июн, 18:00

    Покистон билан Ҳинд сув шартномаси тикланмайди — Ҳиндистон

    Дунё | 23 июн, 19:03

    Доллар кескин қадрсизланмоқда: бунга сабаб нима?

    Иқтисодиёт | 23 июн, 18:37

    Саида Мирзиёева БМТнинг Давлат хизмати бўйича халқаро комиссияси раҳбари билан учрашди. Нималар муҳокама қилинди?

    Ўзбекистон | 23 июн, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.