Хоразм вилояти руҳий касалликлар диспансерида даволанишда бўлган блогер Нафосат (Шабнам) Оллошукурова Тошкентнинг Юнусобод туманидаги уйига қайтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
«Бугун (28 декабрь куни) руҳий касалликлар шифохонасида ўтказилган тиббий экспертиза унинг саломатлиги яхшиланган, деб топган ва блогер Янги йил байрамини ота-онаси ва жажжи қизалоқлари билан бирга кутиб олади», — деб ёзди Абдураҳмон Ташанов.
Нафосат Оллошукурова «Тошкентга юриш»дан сўнг, 26 сентябрь куни суд қарорига асосан Хоразм вилоятининг психологик касалликлар диспансерида мажбурий даволанишга жойлаштирилган эди. Омбудсман мониторинг гуруҳи 21 октябрь куни у билан учрашган эди.
28 ноябрда эса фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти судининг кассация инстанцияси Оллошукурова руҳий касалликлар шифохонасида даволанишни давом эттириш юзасидан қарор чиқарган эди.
Изоҳ (0)