Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги ошхоналардан бирида кўнгилсиз воқеа рўй берди. Бу ҳақда «Постда» хабар бермоқда.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, 51 ёшли А.А. ва О.Г. Нурафшон шаҳридаги ошхоналардан бирида спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтириб, ўзаро келишмовчилик натижасида улар ўртасида жанжал келиб чиқади.
Жанжал вақтида О.Г. стол устида турган ошхона пичоғи билан танишининг қорин қисмига тан жароҳати етказади. А.А. олган тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Бирламчи тиббий маълумотномига кўра, унинг қорин қисмида санчилиб кесилган жароҳати мавжудлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан фуқаро О.Г.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)