Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг Ҳамид Олимжон ва Маҳатма Ганди кўчаларидаги автомобиль ва пиёдалар йўллари таъмирланиши бошланди.
Шаҳар ҳокимлигидан маълум қилишларича, таъмирлаш ишлари сабаб 29 декабрь куни мазкур йўлларнинг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
Маълумотда айтилишича, ушбу ҳолат 15 январга қадар давом этади. «Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади ҳокимлик ахборотида.
Изоҳ (0)