Интернетда хусусий бандлик агентликлари томонидан Латвия ва Литвага юборилган ва қийин вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларининг видеомурожаати тарқалган эди.
Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси мазкур вазият назоратда эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.Хабар беришларича, ҳозирда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан муаммонинг ечими устида иш олиб борилмоқда.
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментининг эслатишича, Латвия, Литва, Эстония, Финляндия ва Норвегия ҳудудида бўлиб турган ўзбекистонликлар зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Ригадаги элчихонасига мурожаат қилишлари мумкин (телефон: +371 67-32-24-24, +371 67-32-23-46).
Изоҳ (0)