«Вольфсбург» футбол клуби ва Қозоғистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Сергей Каримов оламдан кўз юмди. Бу ҳақда немис клуби матбуот хизмати хабар қилди.
Келиб чиқиши Қозоғистондан бўлган германиялик собиқ футболчи 34 ёшида вафот этди. Ўлим сабаби маълум эмас.
Каримов 2005—2011 йиллар мобайнида «Вольфсбург» тизимида тўп сурган, шундан кейин «Дуйсбург»да ижара асосида ўйнаган.
Сергей 2010 йилда Уммонга қарши ўртоқлик баҳсида Қозоғистон терма жамоасида дебют қилган. Шундан кейин терма жамоада бошқа тўп сурмаган. Унинг сўнгги клуби Германия бешинчи дивизиони вакили «Люпо Мартини» бўлиб, футболчи у ерни 2014 йилда тарк этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)