Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Анзур Исмоилов фаолиятини «Пахтакор»да давом эттиради. Бу ҳақида «шерлар» матбуот хизмати маълум қилди.
Исмоилов «Пахтакор»га эркин агент мақомида келиб қўшилган ва клуб билан «1+1» кўринишидаги шартнома имзолаган.
Анзур 2003—2009 йиллар мобайнида «Пахтакор»да ҳаракат қилганди. У мазкур клуб сафида Ўзбекистон чемпионатида 68 ўйинда иштирок этиб, битта гол уришга эришган.
Марказий ҳимоячи шунингдек, «Трактор», «Динамо», «Бунёдкор», «Чанчун Ятай» (Хитой) ва «Локомотив» жамоаларида ҳам фаолият олиб борган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)