«Ювентус» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятидаги энг муҳим соврин ҳақида гапирди.
«Мен учун энг муҳим соврин — Португалия билан қўлга киритилган Европа чемпионлиги. Бу ақл бовар қилмас кечада мен йиғлаганман, кулганман, азобланганман (Роналду жароҳат сабаб биринчи бўлимдаёқ майдонни тарк этганди — изоҳ таҳ.), бақирганман ва ичганман.
Мен ҳазиллашмаяпман! Финал вақтида шунчалик кучли йиғлаганманки, ҳатто кўзимда ёш қолмаганди. Ўйиндан сўнг шампан виносини ичдим ва ўша заҳоти маст бўлиб қолдим.
Одатда мен спиртли ичимликлар истеъмол қилмайман, бироқ у кун ўзгача эди... Мен учун бу жуда муҳим соврин», — дейди Роналду DAZN’га берган интервьюсида.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)