Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Bek Air самолётининг фалокатга учрашига айбдор бўлган барчанинг жазоланишини ваъда қилди, деб хабар беради Tengrinews.
Президент ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, Тўқаев барча айбдорлар қаттиқ жазоланишини ваъда қилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 27 декабрь куни Олмаотадан Нур-Султонга учаётган йўловчи самолёти фалокатга учарган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, 14 киши ҳалок бўлган. Ўзбекситон ТИВ самолёт бортида ўзбекистонликлар бўлмаганини маълум қилди.
Изоҳ (0)