Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси ходимларининг вилоят божхона бошқармаси ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказган тезкор тадбири давомида «Фарғона—Андижон» йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Spark русумли автомашина Олтинкўл тумани ҳудудида тўхтатилди. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар бермоқда.
Андижон шаҳрида туғилган 36 ёшли аёл Ю.О. бошқарувидаги автомобиль кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 2800 дона «Лирика» ва 1400 дона «Регапен» психотроп моддалари борлиги аниқланди ҳамда ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, Қўқон шаҳридан олиб келинаётган ушбу дори воситалари Андижон шаҳрида сотилиши режалаштирилган.
Шунингдек, терговолди суриштирув ишлари жараёнида Ю.О.нинг Андижон шаҳридаги яшаш манзилидан сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 616 дона «Лирика» дори воситаси ҳам ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)