Хитой ҳукумати 2020 йил 1 январдан бошлаб 859 турдаги маҳсулот учун импорт тарифларининг пасайтирилишини эълон қилди. «Интерфакс»нинг хабар беришича, бундай маҳсулотлар қаторидан апельсин шарбати, фармацевтика маҳсулотлари ва бир қатор юқори технологияли маҳсулотлар ўрин олган.
Таъкидланишича, шу тариқа Хитой ҳукумати мамлакат аҳолисининг маълум эҳтиёжларини қондириш ниятида. Ҳукумат янги чоралар импорт нархини пасайтиришга, юқори даражадаги очиқ иқтисодиёт тизимини яратишга, ташқи очиқлик даражасини ошириш ва савдонинг юқори сифатли ривожланишини таъминлашга ёрдам беришига умид қилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб 300 дан ортиқ турдаги товарлар импортига бож солиниши хабар берилган эди.
Изоҳ (0)