Деннис Мюленбург Boeing бош ижрочи директори лавозимини тарк этди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинган.
«Boeing директорлар кенгаши назорат қилувчилар, мижозлар ва бошқа манфаатдор томонлар билан муносабатларни йўлга қўйиш борасида олдинга тўғри ҳаракатланаётганига ишончни тиклаш учун компания раҳбариятини янгилади. Янги раҳбарият қўл остида Boeing тўлиқ шаффофлик стратегиясига амал қилади», — дейилади компания баёнотида.
Ҳозирда компания бошқаруви раиси лавозимини эгаллаб турган Девид Калхун Boeing янги раҳбари бўлиши айтилмоқда. У «737 Мах самолётининг келажагига тўла ишонч билан қараши»ни билдирган.
Маълумот учун, Девид Мюленбург 2015 йилда Boeing компанияси бош ижрочи директори лавозимини эгаллаганди.
Изоҳ (0)