Ўзбекистонда крипто-биржалар фаолиятини амалга ошириш учун биринчи лицензия Кореянинг Kobea Group компаниясига берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, лицензия Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ берилган.
Маълумот учун, Kobea Group рақамли иқтисодиётда турли ечимларни, шу жумладан, блокчейн технологиясини ишлаб чиқишга ихтисослашган технологик компаниядир.
Компания крипто-активлар айланмаси соҳасидаги Ўзбекистон миллий қонунчилигининг барча талабларига, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартларга (FATF тавсиялари ва раҳбарлик ҳужжатларига) мувофиқ равишда крипто-биржа фаолияти билан шуғулланиш ниятида.
Изоҳ (0)