Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида Янги йил байрами арафасида «Совғалар карвони» хайрия акцияси бошланди. Бу ҳақда АОКА директори Комил Алламжонов хабар берди.
12 та машинадан иборат карвон Ўзбекистоннинг барча 12 та ҳудудидаги кўришда нуқсони бўлган болалар мактаб-интернатларига совғаларни етказади.
«Энди ҳар бир интернат замонавий спорт анжомлари, турли мусиқа асбоблари ва Брайль алифбосида чоп этилган кўплаб босма ҳамда аудио китобларга эга бўлади.
Умид қиламизки, агентликнинг ушбу акцияси сизнинг қалбингизга илиқлик олиб киради, сизга Янги йилнинг байрамона кайфиятини туҳфа этади ва саломатлигингизни мустаҳкамлашга, кўзлаган мақсадларингизни амалга ошириш ва ҳаётий ғалабаларга эришишингизга ёрдам беради», — деди агентлик директори ўринбосари, лойиҳа раҳбари Саида Мирзиёева.
Изоҳ (0)