• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Божхона орқали олиб ўтиладиган товарлар мақсадини аниқлаш тартиби маълум қилинди

    Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби эълон қилинди.

    Фото: «Norma»

    Фото: «Norma»

    Қайд этилишича, жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларни шахсий эҳтиёжлар учун товарлар тоифасига киритиш жисмоний шахс томонидан декларациялаш йўли орқали амалга оширилади.

    Низом асосида божхона ҳудудига олиб кирилган товарлар мазкур ҳудуддан олиб чиқилаётганда уларни олиб киришда тўланган божхона тўловлари қайтарилмайди.

    Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш

    Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш божхона органининг мансабдор шахси томонидан товарларнинг миқдори, хусусияти ва олиб ўтилишининг такрорийлиги ҳамда жисмоний шахс сафарининг ҳолатлари, шунингдек, божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар жисмоний шахс ва унинг оила аъзоларининг шахсий эҳтиёжлари учун мўлжалланганлигини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

    Божхона органининг мансабдор шахси товарларнинг мақсадини аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилишда қуйидаги мезонларга асосланади:

    а) чегара божхона постлари орқали товарларни олиб ўтишда:

    • товар хусусиятлари – товарнинг истеъмоллиги, унинг қўлланилиши ва фойдаланиши инобатга олинади. Бунда одатда турмушда фойдаланилмайдиган товарларни олиб кириш, бундай товарлар тижорат мақсадида олиб кирилаётганлигига асос бўлади, агар товарларни олиб ўтаётган шахс буни аксини исботлаб бермаса;
    • товарларнинг миқдори – бунда товарларни олиб ўтаётган жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари эҳтиёжларидан ортиқ миқдордаги бир турдаги (бир номда, бир ўлчамдаги, бир шакл ҳамда рангда ва бошқалар) товарларга, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун олиб кирилаётган товарлар деб қаралади;
    • товарларни олиб ўтишнинг такрорийлиги – бунда, айни бир шахс томонидан бир турдаги товарларни оз миқдорда бўлса ҳам бир неча бор олиб кирилишига, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун товарларни олиб кириш деб қаралади. Чегара хизматлари органлари томонидан жисмоний шахснинг божхона органига тақдим этиладиган паспортига қўйиладиган белги (штамп) Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ўтказиш пунктидан ўтишини аниқлаш учун асос ҳисобланади;
    • сафарнинг ҳолатлари – бунда сафарнинг мақсади ва унинг давомийлиги, келиш давлати ҳисобга олинади;
    • бошқа ҳуқуқ-тартибот органлардан товарлар ва уларни олиб ўтаётган шахслар тўғрисида келиб тушган маълумотлар мавжудлиги – бунда, товарлар тижорат ёки бошқа шахсий эҳтиёжи билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда олиб ўтилаётган деб тахмин қилиш учун асос бўлади;
    • яшаш жойининг чегара ҳудудига туташ (яқин) жойларда жойлашганлиги – бунда товарлар тижорат мақсадларида олиб кирилаётган деб тахмин қилиш учун асос бўлади;
    б) халқаро почта ва халқаро курерлик жўнатмалар (ХПЖ ва ХКЖ) орқали, шу жумладан, хорижий давлатларнинг интернет-дўконларида харид қилинган товарларни олиб ўтишда:
    • ХПЖ ва ХКЖ олувчининг ёши унинг манзилига келувчи товарларнинг хусусиятлари билан мувофиқлиги;
    • бир манзил бўйича яшовчи бир ёки бир неча жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган бир хил турдаги товарларни олиб ўтишнинг такрорийлиги;
    • декларацияда кўрсатилган товарларни қабул қилувчи манзилининг жисмоний шахс ҳақиқатда рўйхатдан ўтган жойи билан фарқлилиги;
    • юқорида кўрсатилган мезонлардан бирининг мавжудлиги божхона чегараси орқали жисмоний шахслар ва унинг оила аъзолари томонидан олиб ўтиладиган товарлар шахсий эҳтиёжлари учун мўлжалланмаганлигига (шахсий фойдаланиш ёки истеъмол мақсадида эмаслиги), тахмин қилишга асос бўлади.
    Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кузатиб борилаётган ва (ёки) кузатиб борилмаётган багажларда шахсий эҳтиёжлари учун бўлган товарларнинг олиб кириш чекланган нормалари, йўналиш ва етиб бориш манзилида зарур ҳамда илгари фойдаланишда бўлган шахсий эҳтиёжлар учун мўлжалланган товарларни ҳисобга олмаган ҳолда қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:
    • йўналиш ва (ёки) етиб бориш манзилида умумеътироф (анъанавий) тартибда фойдаланиш амалиёти, шу билан бирга, мавсумийлигини, саёҳат мақсадини, транспорт турини, божхона чегарасидан ўтиш такрорийлигини инобатга олган ҳолда;
    • эскириш ва бошқа ишлатилганлик белгилари мавжудлиги, (шу жумладан, қирилишлар, букилишлар ва бошқа механик шикастлар);
    • биркалар, ёрлиқлар, ишлаб чиқарувчи ўрови йўқлиги, шу жумладан, алоҳида олиб ўтиладиган, асл ҳолатини иқтисодий жиҳатдан самарали бўлган усулда тиклашни истисно этувчи тарзда шикастланган қадоқлаш ўрови бундан мустасно;
    • товарларни одатий тартибда фойдаланиш учун етарли бўлган даражада битта ёки бошқа миқдорда, шу жумладан, мавсумийлигини, саёҳат мақсадини, транспорт турини, йўналиш давомида ёки етиб бориш манзилида объектив заруриятлигини инобатга олган ҳолда олиб кириш.
    Жисмоний шахс божхона органининг мансабдор шахси томонидан божхона чегараси орқали шахсий эҳтиёжлар учун олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи ҳамда суд органларига шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

    Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш

    Божхона чегараси орқали шахсий эҳтиёжлар учун олиб ўтиладиган товарларнинг божхона қиймати, жисмоний шахс томонидан товарлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бир ёки бир нечта асл ҳужжатлар (шартномалар, спецификациялар, ҳисоб-фактуралар, ҳисоб-проформалар, тижорат ҳисоблар, товар-чеклар, тўлов квитанциялари, мулк хатловлари ва бошқалар) билан декларациялашда маълум қилинган қийматлар асосида аниқланади, ХПЖ ва ХПК орқали олиб ўтиладиган товарлар бундан мустасно.

    Бундай қийматнинг назорати жисмоний шахс томонидан тақдим этилган асл ҳужжатлардаги маълумотлар асосида амалга оширилади.

    Кўрсатилган божхона қийматини тасдиқлаш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар декларацияланган товарлар, шу жумладан, кўриниш ҳолати, миқдори, жойи ва харид вақтлари билан солиштирилиши лозим.

    Жисмоний шахс томонидан товарларнинг маълум қилинган қийматини тўғрилигини тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда божхона органи мустақил равишда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона қийматини аниқлайди.

    Божхона органининг мансабдор шахси жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун ХПЖ ва ХПК орқали йўналтирилган, шу жумладан, хорижий давлатларнинг интернет-дўконларида харид қилинган олиб ўтиладиган товарларнинг божхона тўловлари суммасини ҳисоблашда, Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатлари билан назарда тутилган ҳужжатларда кўрсатилган товарлар қиймати тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланади.

    Агар кўрсатилган қийматлар, Умумжаҳон почта иттифоқининг божхона мақсадларида фойдаланиладиган ҳужжатлардаги қийматлардан ортиқ бўлса, ХПЖ ва ХПКга нисбатан божхона тўлов суммаси кўрсатилган қийматлардан ҳисобланади.

    Алоҳида багажда ҳамда халқаро почта ва курерлик жўнатмалари орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона қийматига аэропортгача, дарё портигача ёки божхона ҳудудининг бошқа кириш жойигача етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар қўшилади.

    Божхона органининг мансабдор шахси божхона органларида фойдаланишда бўлган ўхшаш товарларнинг нархлар маълумотномаси (маълумотномалар, ўхшаш товарларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи, ишлаб чиқарувчи/харид қилувчиларнинг каталоглари, ишлаб чиқарувчиларнинг нархлар маълумотномалари, илгари расмийлаштирилган товарлар бўйича маълумотлар, харид қилинган давлатларнинг Интернет сайтлардаги маълумотлар ва бошқалар) асосида мустақил равишда товарларнинг божхона қийматини аниқлаши мумкин.

    Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали тадбиркорлик ёки бошқа тижорат мақсадларида олиб кирилаётган товарларга қонунчиликда белгиланган импорт қилинадиган товарларнинг умумий миқдорига нисбатан божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари қўлланилади.

    Жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари қўлланилмайдиган ва тадбиркорлик ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган товарларни олиб киришда чекланган нормалардан оширилса, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодидан ва келиб чиқиш мамлакатидан қатъий назар товарларнинг божхона қийматидан келиб чиққан ҳолда, чекланган меъёрлардан ортиқ қисмига нисбатан ягона божхона тўлови ундирилади.

    Якуний қоидалар

    Низом алоҳида тоифадаги шахслар (халқаро ҳайдовчилар, хизмат сафари бўйича ҳаракатланаётган шахслар, делегация аъзолари ва ҳ.к.), шунингдек, хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига доимий яшаш учун кўчиб келаётган шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларга нисбатан қўлланилмайди.

    Агар жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарлар тадбиркорлик ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланганлиги, ушбу шахс томонидан маълум қилинса ёхуд божхона органи томонидан аниқланса, уларга нисбатан ташқи иқтисодий фаолият қатнашувчиларига назарда тутилган божхона расмийлаштирувининг умумий тартиби қўлланилади.

    Низом қоидалари жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтишда икки йўлакли тизимдан фойдаланганда ҳам қўлланилади.

    Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни «яшил» йўлак орқали олиб ўтилишининг қонунийлиги назорати божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан танлов асосида (объектлар танлови ва (ёки) уларни назорат қилиш усуллари) ва ушбу низомда белгиланган шартларга риоя этилмаган ҳолларда амалга оширилади.

    Бу шартларга мувофиқ бўлмаган товарлар, олиб ўтиш учун «қизил» йўлакка йўналтирилади.

    Жисмоний шахслар шахсий эҳтиёжи учун товарларни Низомда назарда тутилган шартларни бузган ҳолда «яшил» йўлак орқали олиб ўтгандан сўнг аниқланса, божхона, ветеринария, фитосанитария ва давлат назоратининг бошқа турлари ушбу товарларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

    Божхона органининг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланган шахсий эҳтиёжи учун товарларни, улар «яшил» йўлакдан олиб ўтилганидан сўнг аниқланган ҳолатда, бундай товарларни олиб ўтган жисмоний шахс қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.

    Жисмоний шахслар томонидан республикага олиб киришга белгиланган меъёрлардан ошган товарларни қайтариб олиб чиқмаслик, улар бўйича лозим бўлган божхона тўловларини тўламаслик ёхуд уларни тўлашдан бош тортиш ҳолатларида, божхона органининг мансабдор шахси ушбу товарларни ҳамда уларга тегишли ҳужжатларни вақтинча сақловга олиш юзасидан вақтинча сақлаш учун қабул қилиш ва топшириш далолатномасини тузади.

    Мазкур товарларнинг сақлов муддати олтмиш календарь кундан, тез бузиладиган товарлар эса ўн календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатни ташкил этади.

    Кўрсатилган муддатларда вақтинча сақловга топширилган товарлар юзасидан тегишли тартибда божхона расмийлаштирувини амалга оширилмаганда ёхуд уларни талаб қилинмаганда, божхона органининг мансабдор шахси ушбу товарларни қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиш чораларини кўради.

    23.12.2019, 15:10   Изоҳ (0)   27863
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Владивостокда ўзбеклар ухлаб ётган ётоқхонада ёнғин содир бўлди (видео)

    23.12.2019, 14:56

    ЎзЛиДеП Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўпчилик ўринни эгаллади

    23.12.2019, 14:21

    Ўзбекистонда блокланган яна бир қатор сайтлар ишга туширилди

    23.12.2019, 14:11

    Сайловларда қонунбузилиш ҳолатлари бўлди

    23.12.2019, 13:28

    Нукуслик фуқаро интернетда алданиб 165 млн сўмга чув тушди

    23.12.2019, 13:13

    Қашқадарёдаги сайлов саҳналаштирилгани айтилмоқда. Ҳолат прокуратура назоратига олинди

    23.12.2019, 12:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нега бир самолётдаги икки учувчига парвоз вақтида бир хил таом берилмайди?

    Лайфстайл | 5 июн, 15:10

    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

    Реклама | 5 июн, 15:00

    Британия қироллик оиласи Кейт Миддлтон ўлими эҳтимолига режа ишлаб чиқди

    Дунё | 5 июн, 14:55

    Ламин Ямал “Реал”да ўйнайдими?

    Спорт | 5 июн, 14:50

    Ўзбекистон—Қирғизистон—Хитой—Мўғулистон коридорида биринчи юк ташуви амалга оширилди

    Ўзбекистон | 5 июн, 14:40

    Исми ортидан миллиардлаб доллар топадиган жаҳон юлдузлари

    Лайфстайл | 5 июн, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.