Facebook ижтимоий тармоғининг 267 миллион фойдаланувчисига оид маълумотлар ошкор этилгани маълум бўлди. Буни Сomparitech технологиялар нашри киберхавфсизлик бўйича эксперт Боб Дьяченко билан биргаликда аниқлади, дея хабар беради Meduza.
Маълумотларнинг сиздирилиши асосан АҚШда истиқомат қилувчи фойдаланувчиларга тегишли бўлган. Ошкор этилган маълумотлар исм-шарифлар, Facebook ID ва телефон рақамларидан иборат.
Бу манбалар спам ва фишинг ҳужумларида қўлланиши мумкин. Уларни вьетнамлик хакерлар ўғирлагани тахмин қилинмоқда.
Маълумотлар базаси интернетда 4 декабрь куни илк бор пайдо бўлди. Орадан 15 кун ўтиб, Дьяченконинг мурожаатидан сўнг ундан фойдаланиш ёпиб қўйилди. Бироқ база хакерлар форумида тарқатилгани ва ундан нусха олишга улгурган бўлишлари мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)