Mail.ru Group компанияси 2020 йилда YouTube’га рақобатчи бўлиши кутилаётган видеосервисни ишга туширади. Бу ҳақда холдинг бош директори Борис Добродеевнинг сўзларига асосланиб Meduza хабар берди.
Ишга туширилиши режалаштирилаётган видеосервиснинг қандай номланиши ҳозирча ошкор этилмаяпти.
«Барча рақамли медиа ва майдончалар тиме спент, яъни уларда ўтказиладиган вақт учун курашади.
Биз ўз олдимизга тиме спентъни узайтириш, YouTube’ни ортда қолдириш, контент сонини кўпайтиришни мақсад қилиб қўйганмиз,» — дейди Добродеев.
Mail.ru Group компанияси шу номдаги портал ва почта сервиси, «Одноклассники», «ВКонтакте» ижтимоий тармоқлари, ICQ ва TamTam мессенжерлари, «Юла», YouDrive, Delivery Club сервисларига эгалик қилади.
Изоҳ (0)