Microsoft бош директори Сатья Наделла Financial Times нашри версияси бўйича йил одами бўлди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
У компанияга технологик етакчи мақомини қайтаришга муваффақ бўлгани айтилмоқда. Олдинлари Apple ва Google Microsoft’дан бу борада ўзиб кетганди.
Наделла ушбу лавозимни деярли 6 йилдан бери эгаллаб келяпти. Бу вақт мобайнида акциядорларнинг умумий даромади 1 триллион доллардан ошди.
Financial Times Наделланинг ютуқларидан бири сифатида Microsoft учун 2019 йил хотиржамлик билан ўтганини қайд этди — компания газеталар сарлавҳаларида деярли кўринмади.
«Ҳозирда Microsoft истеъмолчиларга эмас, корхоналарга технологиялар сотишга эътибор қаратган, шу боис, кўпинча саҳна ортида қолмоқда», — дейилади мақолада.
Изоҳ (0)