• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ички ишлар вазири ўринбосари: «Узоғи билан 2021 йилгача прописка масаласи ҳал этилади»

    2021 йилга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий ва вақтинчалик прописка қўйиш тартибида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари Дониёр Тошхўжаев ва ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Улуғбек Муҳамедов «Kun.uz» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Журналист томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига пропискага қўйиш масаласи Собиқ иттифоқдан қолган тизим эканлиги, тармоқларда фуқаролар бундан норози эканлиги тўғрисидаги саволга ИИВ ўринбосари Дониёр Тошхўжаев ушбу масала устида иш олиб борилаётганини билдирган. Бу масалани бир кунни ўзида ҳал қилишни ўзи нотўғри бўлишини, масала узоқ таҳлилларни талаб қилишини қайд этган.

    «Бугунги кунда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка масаласи аввало қонун билан тартибга солинган. Бу қонунни тартибга солиш эса ўрганишларга асосланган. Айтиб ўтганингиздек, бу масалада мурожаатлар жуда кўп.

    Нима учун Тошкент шаҳрига прописка ёпиқ? Бироз изоҳ бермоқчиман. Прописка ёпиқ, деган ибора сал ноўрин, деб ҳисоблайман. Сабаби қонун билан тартибга солинган 12 та модда бор. Унга кўра кимлар пропискага ўтиши белгилаб берилган.

    Президентнинг 2018 йил 26 декабрда қабул қилинган ‘Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида’ги 4079-сонли қарори билан 2021 йилдан республика ҳудудида персоналлаштирилган ID карталар жорий қилинади.

    Ҳозирда ривожланган хорижий давлатлар тажрибалари ўрганилмоқда. ID карталарни киритиш чоғида прописка масаласини ҳам соддалаштириш режалаштирилмоқда», — дейди Улуғбек Муҳамедов.

    Дониёр Тошхўжаевнинг таъкидлашича, бу масала ҳозирда Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Мактабгача таълим ва бошқа вазирликлар билан ушбу масала ўрганилмоқда. Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра прописка очилса, миллионлаб фуқаро Тошкентга келади ва табиийки, давлат ўша фуқаролари олдидаги мажбуриятларини бажариши керак бўлади. Яъни мактаб ўқувчилари мактабга, боғча ёшидагилар боғчага жойлашиши, фуқаролар ишга жойлашиши, тиббий ва бошқа хизматлардан фойдаланиши керак. Вазирликлар эса бу борада имкониятларни ўрганмоқда.

    Вазир ўринбосари бу ўрганишларнинг якуний муддатини аниқ айта олмади, лекин энг узоғи 2021 йилгача, яъни ID карталарга ўтиш пайтида бу масала ҳал бўлган бўлишини билдирди.

    «Саволни аниқ бердингиз, прописка тизими қачон бекор қилинади? Шу ўринда бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман, бизга прописка тизимини бекор қилиш масаласи қўйилган, лекин қайд қилиш масаласи бор. Барча вазирликлар имконияти ўрганиб чиқилгач, ID карталар орқали фуқароларга енгиллик яратилади. Бу тизим орқали прописка тизимини тўла йўқотиш назарда тутилган», — дейди Улуғбек Муҳамедов.

    Мавзуга доир: Паспортни пропискадан қатъи назар исталган ҳудуддан олиш тартиби жорий этилиши мумкин

    Аввалроқ Ўзбекистон экологик партияси вакили Улуғбек Пирмуҳаммедов Тошкентга келаётган вилоятликларнинг ўз ҳудудидаги инспектор рўйхатидан ўтишини таклиф қилган ва бу таклифи учун турли танқидларга учраган эди. Олий Мажлис депутати эса прописка масаласини битта SMS билан ҳал қилишни таклиф қилганди.

    20.12.2019, 10:09   Изоҳ (0)   31174
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Украина ўзаро ҳамкорликни яна ривожлантиришга киришди

    20.12.2019, 09:54

    Қаршида қадимий тангаларни ноқонуний равишда Москвага олиб кетмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    20.12.2019, 09:39

    Шавкат Мирзиёев МДҲга аъзо давлатларнинг норасмий учрашувида иштирок этади

    20.12.2019, 09:23

    Сайловларга 2 кун қолди: 10 саволга 10 жавоб

    20.12.2019, 07:44

    Филипп Киркоровнинг Тошкентда бўлиб ўтган концертидаги раққосаларнинг кийимлари танқидларга сабаб бўлмоқда (фото)

    20.12.2019, 07:13

    Тошкентдаги талабалар турар жойлари хавфсизлик юзасидан 21 декабрь куни ёпилади

    20.12.2019, 06:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55

    “Қўшма Штатлар Фаластин давлатини тан олиш ниятида эмас” — АҚШ вице-президенти

    Дунё | 9 август, 21:25

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти ва халқини тарихий воқеа билан қутлади

    Ўзбекистон | 9 август, 20:59

    Макияжда ёшни катта кўрсатадиган 3 та кенг тарқалган хато

    Гўзаллик | 9 август, 20:55

    Шиппакда машина ҳайдаш учун 300 евро, пляжда сигарет чекканлик учун 90 евро жарима — Европа давлатлари сайёҳлар учун кескин қоидалар жорий этди

    Дунё | 9 август, 20:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.