Қарши халқаро аэропортида қадимий тангаларни хорижга олиб чиқиб кетишга уринган фуқаро қўлга олинди, деб хабар беради «Қашқадарё» газетаси.
«Қарши—Москва» йўналиши бўйича учиб кетмоқчи бўлган фуқаро Ш.З.нинг хатти-ҳаракатлари аэропорт ходимларида шубҳа уйғотган. Шу сабабли унга тегишли қўл юклари рентген аппарати ёрдамида белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда 5 дона тарихий аҳамиятга эга танга ноқонуний равишда олиб кетилаётгани маълум бўлган
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: Афғон қозонининг қопқоғи остига қадимий тангаларни яшириб, Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Изоҳ (0)