• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги ислоҳотлар давом эттириладими? Мирзиёев Nikkei’га берган интервьюсида бу саволга жавоб берди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакатда чоп этиладиган «Nikkei» газетасига интервью берди. 1876 йилда асос солинган, дунёдаги йирик молиявий нашрлардан бири бўлган ушбу газета 3 миллиондан зиёд нусхада чоп этилади. ЎзА ушбу интервьюнинг таржимасини тақдим этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    – Муҳтарам Президент Жаноблари, Сиз Япония билан икки томонлама муносабатлар, айниқса, иқтисодиёт соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини қандай баҳолайсиз?

    – Япония Ўзбекистон учун доимо вақт синовидан ўтган, ишончли ва стратегик шерик бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

    Япония ҳукуматининг кўмагида, «Ривожланиш учун расмий ёрдам» дастури доирасида мамлакатимизда қиймати 4 миллиард доллардан зиёд бўлган йирик лойиҳалар амалга оширилди.

    Иқтисодий ҳамкорлигимизнинг асосий соҳалари – бу электр энергетикаси, нефть-газ, нефть-кимё ва кимё тармоқлари, машинасозлик ва туризм ҳисобланади.

    Ишонаманки, бўлажак Ўзбекистон – Япония саммити доирасида эришилган келишувлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда янги даврни бошлаб, шериклик алоқаларимизнинг янги йўналишларини белгилаб беради.

    – Японияга ташрифингиз доирасида қандай икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган?

    – Ташриф давомида Япония етакчи компанияларининг тўғридан-тўғри инвестицияларини назарда тутадиган бир қатор шартномаларни имзолашни режалаштирганмиз.

    Амалга оширилиши белгиланган қўшма инвестициявий лойиҳаларнинг умумий қиймати 6 миллиард доллардан зиёдни ташкил этади.

    Йирик ва муҳим аҳамиятга молик лойиҳалар орасида қиймати қарийб 2 миллиард доллар бўлган Навоий иссиқлик электр станциясининг учинчи ва тўртинчи буғ-газ қурилмасини қуриш бўйича ишлар давом эттирилишини алоҳида таъкидлашни истардим. Яна бир муҳим лойиҳа (қиймати 200 миллион доллар) мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, Ўзбекистонда экспортга йўналтирилган замонавий қишлоқ хўжалиги кластерларини ташкил этишга қаратилган.

    – Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий салоҳияти ва жозибадор жиҳатларини нималарда кўрасиз?

    – Ўзбекистонда сўнгги йилларда инвестиция муҳитининг яхшиланиши натижасида хорижий капитал иштирокида ташкил этилган корхоналар сони 2 баробарга ортди. Бугунги кунда уларнинг сони 10 мингни ташкил этмоқда.

    Биз бу йил хорижий инвестицияларни уч баробар кўп, яъни 7 миллиард доллардан кам бўлмаган миқдорда ўзлаштиришни мўлжаллаб турибмиз.

    Ўзбекистон улкан минерал-хом ашё ресурсларига эга бўлиб, олтин, уран, мис, калий тузлари, фосфоритлар каби фойдали қазилмалар захиралари бўйича дунёдаги ўнта етакчи давлат қаторида қайд этилади. Биз биргаликда илғор япон технологиялари ёрдамида уларни янада чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлашга эришишимиз мумкин.

    – Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган барча давлатлар ва компанияларни қизиқтирадиган бир савол билан мурожаат қилишга рухсат этсангиз: мамлакатда кенг миқёсдаги ислоҳотлар давом эттириладими, кейинги таркибий ўзгаришлар қандай бўлади?

    – Кўп йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ҳал қилиш, халқаро майдонда миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун 2017 йилдан эътиборан, Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, мамлакатни янгилаш ва модернизация қилиш бўйича кенг кўламли ислоҳотларни бошладик. Иқтисодиётни либераллаштириш ишлари ва маъмурий ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда, миллий валютанинг эркин конвертацияси жорий этилди.

    Биз рақобат ва тадбиркорликни янада ривожлантириш, хусусий мулкни ҳимоя қилишнинг қатъий кафолатлари, мазкур соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, бизнес ва сармоя муҳитини яхшилашга муҳим аҳамият қаратмоқдамиз. Буларнинг барчаси, жумладан, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишига қаратилган.

    Биз хорижий инвесторларнинг қўллаб-қувватлашидан умидвормиз. Ҳукуматимиз хорижий инвестицияларни имкон қадар ҳимоя қилиш ва Ўзбекистонга сармоялар оқимини кенгайтириш мақсадида ишончли рағбатлантириш омилларини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради.

    Бугунги кунда Ўзбекистондаги демократик ислоҳотлар ортга қайтмайдиган даражада муқаррар тус олди, деб айтиш учун барча асосларимиз бор. Чунки, бу ислоҳотлар бизнинг миллий манфаатларимизга, халқимизнинг орзу-интилишларига мос келади.

    – 2016 йилда мамлакат Президенти лавозимига сайланганингиздан сўнг Сиз ҳокимиятни демократлаштириш ва унинг очиқлигини таъминлаш сиёсатини амалга оширишга киришдингиз. Ушбу сиёсат давом эттириладими ва шу жиҳатдан қараганда, бўлажак парламент сайловларининг аҳамияти нималардан иборат?

    – Давлат раҳбари сифатидаги фаолиятимнинг илк кунларидан бошлаб жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларини либераллаштириш, мамлакатнинг янгиланиши ва модернизация қилинишига биринчи даражали аҳамият қаратиб келмоқдаман.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.

    Шуни қайд этиш керакки, Ўзбекистон виза режими энг либерал давлатлар рўйхатида МДҲ ҳудудида иккинчи ва Марказий Осиёда биринчи ўринда туради. Ҳозирги вақтда бизнинг мамлакатимизга 86 та давлат фуқаролари кириш визасини олмасдан келиб-кетиши мумкин.

    Бугун Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этади. Биз, албатта, ёш авлод ҳақида ҳар томонлама ғамхўрлик қиламиз.

    Бўлажак парламент сайловлари миллий мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторига кириши йўлидаги яна бир амалий қадам бўлади.

    – Ўзбекистон ташқи сиёсатда қандай тамойилларга таянади?

    – Бизнинг мақсадимиз – халқаро майдонда, жумладан, жаҳон хўжалик муносабатларида муносиб ўрин эгаллашдан иборат. Ўз-ўзидан равшанки, ташқи сиёсатимизнинг бош устувор йўналиши – Марказий Осиё минтақасидир. Сўнгги уч йил мобайнида Марказий Осиёда мутлақо янги сиёсий муҳит шаклланди, ўзаро сиёсий ишонч сезиларли даражада ортди, кооперацион ва гуманитар алоқалар фаоллашди.

    Минтақамизда барқарорликни таъминлаш қўшни Афғонистонда тинчликка эришиш билан чамбарчас боғлиқдир.

    Евроосиёнинг транспорт-транзит ва ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишга қаратилган халқаро ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз, минтақамиз орқали Шарқдан Ғарбга ва Шимолдан Жанубга ўтадиган мавжуд транспорт ва иқтисодий коридорларни мустаҳкамлаш ва янгиларини яратиш тарафдоримиз.

    Биз барча шерик давлатлар – Россия, АҚШ, Хитой, Жанубий Корея, Европа давлатлари ва мусулмон дунёси мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдормиз.

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан расмий ташриф билан 17 декабрь куни Японияга келди. Президентни Тюбу халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Япония расмий доиралари вакиллари кутиб олди.

    Президент Нагоя шаҳрида ушбу шаҳар мери Такаси Кавамура билан Тошкентда Нагоя юқори технологиялар паркини ташкил этиш, иқтисодиёт, саноат, транспорт, таълим, туризм ва бошқа устувор йўналишларда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Япониянинг йирик компанияларини Ўзбекистонга таклиф этди.

    Шунингдек, Нобел мукофоти совриндорлари етишиб чиққан Нагоя университетида ўқиётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашди, Университетнинг илмий кенгаши  Шавкат Мирзиёевга университет фахрий доктори унвонини берди.

    Ташрифнинг учинчи куни парламент қуйи палатасида бўлиб, вакиллар палатаси раиси Тадамори Осима билан Ўзбекистон—Япония парламентлараро муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

    Давлат раҳбарининг расмий ташрифи 20 декабргача давом этиши ва қиймати 6,5 миллиард долларга тенг бўлган 48 та келишув ва шартнома имзоланиши кутилмоқда. Ташриф доирасида Япониянинг йирик шаҳарларидаги LED-экранларда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти намойиш этилмоқда.

    19.12.2019, 13:57   Изоҳ (0)   24101
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мусулмонлар идораси Юнусободдаги фожиа оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

    19.12.2019, 13:26

    Бош прокуратура Юнусобод метроси қурилишидаги фожиа юзасидан жиноят иши очди. Айбдорлар кўпи билан 5 йилгача қамалиши мумкин

    19.12.2019, 12:56

    Юнусободдаги фожиада ҳалок бўлган олти ишчининг оилаларига 100 млн сўмдан компенсация берилди

    19.12.2019, 12:49

    Юнусободдаги метро қурилишида олтинчи қурбон тупроқ остидан олиб чиқилди

    19.12.2019, 12:35

    Шавкат Мирзиёев Япония Маслаҳатчилар палатаси президенти билан учрашди

    19.12.2019, 12:24

    Бош прокуратура «жанозаси ўқилмаган блогер» аудиоси бўйича суриштирув бошлади. Овоз Шуҳрат Ғаниевники деб тахмин қилинмоқда

    19.12.2019, 12:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда “яшил” электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича ойлик рекорд янгиланди

    Ўзбекистон | 5 август, 12:56

    Россия армияси Харьковдаги вокзалга ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 5 август, 12:39

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбари маслаҳат учрашувига тайёргарликка доир махсус тадбирда қатнашди

    Ўзбекистон | 5 август, 12:31

    “Аэропортда ёлғиз”: Испанияда ота-она 10 ёшли ўғлини аэропортда қолдириб кетди

    Дунё | 5 август, 12:27

    Голливуд юлдузи Марк Руффало яна Халк ролига қайтади

    Кино | 5 август, 12:22

    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

    Реклама | 5 август, 10:30

    Ҳабиб Нурмагомедов сўнгги 100 йилликнинг энг буюк спортчиси ким эканини айтди

    Спорт | 5 август, 12:16

    Самарқандда 12 млн долларга янги автовокзал ишга туширилди

    Ўзбекистон | 5 август, 12:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.