«Ханеда» халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президентини Япония таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар, таълим тизимини тиклаш масалалари вазири Хагиуда Коичи, Япония Ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Хидеки Уяма ва бошқа расмий шахслар кутиб олди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, бугун Токиода Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Таро Асо, Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси фаоллари ҳамда Япониянинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)