• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» фотомухбири Мадина Нурман «Таҳсин» мукофотини қўлга киритди

    «Дарё» интернет нашри фотомухбири Мадина Нурман «Таҳсин» танловининг «Оммавий ахборот воситалари соҳасидаги фаоллиги учун» номинацияси бўйича тақдирланди.

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган «Таҳсин» мукофотининг тақдирлаш маросими «Ёшлар ижод саройи»да ўтказилди.

    Тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, вазирлик, идора ва муассасаларнинг мутасадди раҳбарлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи етакчилари, фаол ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Танловга ноябрь ойи давомида вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан давлат ва жамият бошқаруви, иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги, фан-таълим, ижтимоий соҳа, санъат, маданият, журналистика ҳамда спорт соҳаларидаги 22 та номинация бўйича 500 нафар номзод тавсия этилган эди.

    «Таҳсин» мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросимини Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева очиб берди. Илк мукофотни «Қуролли Кучлар соҳасида Ўзбекистон нуфузини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси учун» номинацияси бўйича Навоий вилояти ДХХ Чегара қўшинларидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Етакчилар Кенгаши раиси Зумрад Тўраева ва Мудофаа вазирлигининг халқаро «Армия—2019» танловида ғолиб бўлган танкчилар экипажи қўлга киритди.

    «Ўзбек тилида масофавий таълим олиш имкониятлари ривожига қўшган ҳиссаси учун» номинациясига «Хан Академияси» муносиб топилди.

    «Илм-фан соҳасини ривожлантиришдаги кучли иродаси ва матонати учун» мукофотини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошидаги «Имконияти чекланган болалар ва ёшлар маркази» директори Раъно Шодиева топширди. Мазкур номинацияда кўзи ожизлар учун брайл алифбосидаги инглиз тилидаги илк ўқув қўлланмани яратишда ҳисса қўшган Хуршид Тошев ғолиб бўлди.

    «Санъат соҳасидаги иқтидори учун» номинацияси бўйича кўзи ожизлар мусиқа мактаби ўқитувчиси, халқаро танлов ғолиби, пианиночи Севара Мирсиддиқова ғалаба қозонди.

    «Ахборот коммуникация технологиялари соҳасидаги ташаббускорлиги учун» Шоҳижаҳон Деҳқоновга мукофотни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот-коммуникация технологияларига ихтисослаштирилган мактаб директори, Инҳа университети бош менежери Ҳилола Умарова топширди.

    Атроф-муҳит озодалигини таъминлашдаги ташаббускорлиги учун» номинациясида Hashar week лойиҳаси асосчиси Суна Пак ва Жарқўрғонда ўрмонзор яратган Намоз Жумаев зафар қучди. Уларни Smartgov Consulting ташкилоти раҳбари, блогер Азиза Умарова ва блогер Никита Макаренко тақдирлади.

    «Ҳайкалтарошлик йўналиши ривожидаги ташаббуси учун» Баҳром Норбоев, «Китобхонликни ривожлантиришдаги ташаббуси учун» Asaxiy books асосчиси Фируз Аллаев, «Оммавий ахборот воситалари соҳасидаги фаоллиги учун» номинацияларида «Дарё» фотомухбири Мадина Нурманова ғолибга айланди. Журналист Бахтиёр Насимов, «Ёш китобхон» танлови ғолиби, «Чегарасиз» лойиҳаси қаҳрамони Маҳлиё Ўроқова ҳамда блогер Дима Қаюм совриндорларга муваффақият тилади.

    «Мамлакат спорт имижини кўтаришда қўшган ҳиссаси учун» номинацияси бўйича мукофотни футболчи Элдор Шомуродов ва оғир атлетикачи Кумуш Файзуллаева қўлга киритди. Гимнастика бўйича жаҳон чемпиони Оксана Чусовитина ва Спорт шархловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев спортчиларни самимий қутлади.

    «Болалар ва ёшлар ўртасида волонтёрлик ҳаракати ривожига қўшган ҳиссаси учун» номинацияси бўйича мукофот Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати Иброҳим Ҳожиев ва эксперт Дилфуза Қуролова томонидан Жиззах вилояти вакили, 2018/2019-ўқув йилида Республика «Камалак» болалар ташкилоти сардори Дилшод Шарофов ва Тошкент шаҳри «Время Чудес» волонтёрлик ҳаракати асосчиси Ширин Абидовага топширилди.

    «Тадбиркорлик йўналишида кўрсатган ташаббуси учун» Тошкент шаҳри Навоий вилоятида ҳўл ва қуруқ мевалар экспорти билан шуғулланувчи Teodora Goods ҳамда Teodora Grupp МЧЖлари раҳбари Дилдора Атажонова ва MFaktor лойиҳаси асосчилари Ҳасан ва Ҳусан Мамасаидовлар тақдирланди. MFaktor лойиҳаси асосчилари тақдим этилган 10 миллион сўм миқдоридаги мукофот пулини блогер Дима Қаюм кутубхонаси равнақи учун совға қилди.

    «Юксак меҳр ва эътибор учун» йўналишида Тошкент шаҳри «Меҳрли қўллар» лойиҳаси муаллифи Баҳром Алиев, «Меҳрибон юрак» акциясида юрак хасталигига чалинган, жарроҳлик амалиётига зарурати бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оилавий шароити оғир бўлган 14 нафар болага беғараз жарроҳлик амалиётини ўтказган бош шифокор Мурод Аҳмедов, «Ёшлар» телеканалида «7-қадам» хайрия лойиҳаси муаллифи Ҳамза Жумаев ҳамда «Kun.uz» интернет нашри хайрия лойиҳаси асосчилари эътироф этилди.

    «Юксак инсонийлик, мардлик ва жасорати учун» номинациясига Оламафрўз Абдуллаев муносиб топилди. Мукофотни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев топширди. Оламафрўз Россия федерациясининг Челябинск вилояти Магнитогорск шаҳрида юз берган бахтсиз ҳодисада ўз ҳаётини хавф остига қўйиб 8 нафар инсонни биринчилардан бўлиб қутқарган. Ушбу қаҳрамонлиги учун Челябинск вилояти томонидан «Спешите делат добро» медали билан тақдирланган.

    Танлов ғолибларининг ҳар бири 10 миллион сўмдан пул мукофоти, статуэтка ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Фото: Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати
    18.12.2019, 17:27   Изоҳ (0)   13772
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда жаҳон талабларига жавоб берувчи учта гольф клуби ташкил этилади

    18.12.2019, 16:59

    ЎзЛиДеПдан депутатликка номзод сайловчиларга арзон нархда ун ва ёғ сотгани учун жавобгарликка тортилди

    18.12.2019, 16:27

    Юнусободдаги метро қурилишида ўпирилиш юз берган жой айни дақиқаларда (видео)

    18.12.2019, 16:12

    Юнусободдаги метро авариясида камида 2 киши ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда

    18.12.2019, 15:53

    Ўзбекистон Президенти ва биринчи хоними Токиода қандай кутиб олинди? (фото)

    18.12.2019, 15:42

    Туркия компанияси «Чорсу» меҳмонхонаси негизида 5 юлдузли меҳмонхона қурмоқчи

    18.12.2019, 15:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германиядан турли жиноятлар учун ҳукм қилинган юзга яқин афғонистонлик ватанига қайтарилди

    Дунё | 18 июл, 21:00

    Америка круиз лайнерининг 134 нафар йўловчисида ғалати вирус аниқланди

    Дунё | 18 июл, 20:45

    “Манчестер Юнайтед” “Брентфорд” билан Брайан Мбеумонинг трансфери бўйича келишувга эришди

    Спорт | 18 июл, 20:31

    Қозоғистонда хотинини 10 йил давомида уриб келган собиқ дипломат 6 йилга қамалди

    Дунё | 18 июл, 20:30

    Умрбоқий муҳаббат: ҳиссиётлар фалокатдан кучли эканини исботловчи 5 та фильм

    Лайфстайл | 18 июл, 20:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.