• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳаммамиз шокдамиз». Қурувчилардан бири Юнусобод метросидаги авария қандай юз берганини сўзлаб берди

    Мавзуга доир: Юнусободдаги метро қурилишида юз берган авария жойида 4 кишининг жасади топилди

    18 декабрь, чоршанба куни соат тахминан 10:00 атрофида Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган Юнусобод йўналиши қурилишида ер ўпирилиши оқибатида авария содир бўлди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Repost ушбу объектда тўрт кундан буён ишлаётган ишчилардан бири билан боғланди. Ишчининг илтимосига биноан унинг исми ўзгартирилди.

    Азиз (исм ўзгартирилган) вилоятдан келган. Қуйида унинг ҳодиса қандай юз бергани ҳақидаги ҳикояси келтирилади:

    Объектда бугун тўртинчи кун ишлашим. Метро беш ойдан бери қурилмоқда. Ишчилар бир неча сменада ишламоқда. Мен ўз вилоятимдаги қурилиш компаниясида бир йилдан ортиқроқ муддатда ишлаб келяпман. Айнан шу компания мени метро қурилишига юборган эди. Бу ерга ишга келган биринчи кунимдаёқ орқага қайтиб кетишни хоҳлаганман. Метро қурилишига жалб этилган қурувчиларнинг бачаси Жомий айланмасида жойлашган пласткарт вагонларда яшайди. Битта вагонда 50 нафардан кўпроқ одам жойлашган. Биринчи кунданоқ бизнинг бошлиғимиз бир неча ходимни дам олгани ва чеккани учун ишдан ҳайдади. Яшаш шароитлари ва бу ердаги муҳитни кўриб ўша куниёқ орқага қайтиб кетишни хоҳлаганман.

    15 кун ишлаймиз, 3—4 кун дам оламиз, кейин яна ишга чиқиш керак бўлади. Ойлик 35 соат учун тўланади. Қўлимизга 1,5 миллион сўмга яқин пул оламиз. Нонуштага иккита қайнатилган тухум, бир нечта бўлак нон ва чой беришади. Тушликка ош ва нон, кечки овқатга макарон ва гуруч. Мен кечки овқатни емайман, дўкондан у-бу нарса олиб ейман. Ҳар куни соат 6:00 да ‘подём’. Соат еттида биз объектга бориб, тунги смена ишчилари билан ўрин алмашамиз. Бошлиқлар қандай топшириқ берса, ҳаммасини бажарамиз. Бир кунда 10—11 соатлаб ишлаймиз. Ишимиз оғир.

    Бугун соат 10:20 да фожиа юз берди. Мен ўша вақт яқин жойда тургандим.

    ДСП, арматураларнинг қарсиллаган овози эшитилди, оғир нарса қулагандек бўлди. Одамларнинг бақирганини эшитдим, лекин ким бақирганини тушунмадим. Ҳамма метро ўпирилган жойга югурди.

    У ерда соябон бор эди. Кучли ёмғирдан сув тўпланиб, деворлар икки томондан сув билан ювиларди. Пастда эса бетон қуйиш учун мўлжалланган ДСПларни ушлаб турган тахталар бор эди. ДСП устида эса арматура тўри. Одамлар юқорида ишлаётган эди, айримлар пастдаги соябон остида ёмғирдан пана қилиб турган эди. ДСП, арматура тўрлари, бетон ва тупроқ одамлар устига қулаб кетди. Кабеллар узилиб, қурилиш материалларининг қарсиллаган овози эшитилди. Қўрқиб кетдик. Ҳаммамиз ҳалигача шокдамиз».

    Соат 13:17 да авария оқибатида ҳеч ким жабрланмаган деб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берганди. Бироқ, вазирлик воқеа гувоҳи бўлган 1975 йил туғилган қашқадарёлик Б.М. ушбу ҳолатдан қаттиқ стрессга тушиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тиббий ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилганди.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, пудратчи қурилиш ташкилотларининг куч ва воситалари ёрдамида юзага келган ҳолат бартараф этилаётгани, авария оқибатида 250 метр куб тупроқ ўпирилиб тушгани ҳақида хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    UzReport телеканали ўз манбаларига асосланиб тарқатган хабарларга кўра, тупроқ остида 20 нафарга яқин қурувчи бўлгани, уларнинг биронтаси омон қолмаган.

    Мавзуга доир: Юнусободдаги метро қурилишида ўпирилиш юз берган жой остида 20 нафарга яқин қурувчи бўлган 

    Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси 18 декабрдаги фармойиши билан Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилаётган қисмида содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ҳамда зудлик билан бартараф қилиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилганини маълум қилди.

    ЎзАнинг ёзишича, ўпирилган жойнинг ҳали тўртдан бир қисми ҳам қазиб улгурилмаган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Айни пайтда Бош прокуратура, ИИВ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан қидирув-суриштирув ишлари давом этмоқда.

    Мавзуга доир: Юнусободдаги метро авариясида камида 2 киши ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда

    18.12.2019, 20:26   Изоҳ (0)   180970
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Япониянинг йирик компанияларини Ўзбекистонга таклиф этди

    18.12.2019, 20:11

    Юнусободдаги метро қурилишида юз берган авария жойида 4 кишининг жасади топилди

    18.12.2019, 20:01

    Ўзбекистонда сўнгги стандартларга жавоб берадиган 31 та махсус тергов хонаси ташкил этилди

    18.12.2019, 19:55

    Юнусободдаги метрода ўпирилиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди

    18.12.2019, 19:41

    Тошкент вилоятида туман ҳокимлиги ходими 120 минг доллар билан қўлга олинди

    18.12.2019, 19:09

    Муҳаммаджон Обидов: Шуҳрат Ғаниев номига очилган сохта аккаунтлар ортида пулдор сиёсий кучлар турибди (видео)

    18.12.2019, 18:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Чақмоқ Маквин” қайтмоқда: Дисней машҳур мультфильм асосида янги сериал суратга олади

    Кино | 9 август, 16:55

    Сурхондарёда танишининг беҳаё видеоларини тарқатиш билан шантаж қилган эркак қўлга олинди

    Ўзбекистон | 9 август, 16:40

    “Ҳушимдан кетдим, ҳатто тез ёрдам чақирмаган” — Қаршида ИИБ ходими ҳомиладор аёлни калтаклаган бўлиши мумкин (видео)

    Ўзбекистон | 9 август, 16:20

    “Барселона” 2026 йилда Ҳарри Кейнни сотиб олади

    Спорт | 9 август, 16:04

    “Украина ўз ҳудудларидан воз кечишни хоҳламаяпти” — Зеленский

    Дунё | 9 август, 16:00

    “Гарри Поттер” фильмлари қандай суратга олинган: франшиза ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

    Кино | 9 август, 15:35

    Хитойда реалистик роботлар сотиладиган янги дўкон очилди (фото)

    Дунё | 9 август, 15:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.