Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва қуйи тизимларига 6 та янги ёнғин ўчириш автомобили топширилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Заҳириддин Тўраев маълум қилмоқда.

Фото: Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда 417 та ёнғин содир бўлган. Шундан 2 тасида 2 нафар фуқаро вафот этган, 3 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Содир бўлган 417 та ёнғиннинг 342 таси (82,1 фоизи) аҳоли турар жойларига тўғри келади.
— Ҳудудларда шу каби ҳолатларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги қисмлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг хизмат шароитини яхшилаш мақсадида 2018 йилда 2 та, жорий йил ҳисобидан берилган жами 8 та асосий, махсус ва ёрдамчи ёнғин ўчириш автомобили билан таъминланиши бу борадаги ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш имконини беради, — дейди вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Нурали Қодиров.

Фото: Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, 6 та ёнғин ўчириш автомобилидан биттаси махсус бўлиб, унинг тепа қисмида 35 метрли автонарвон ўрнатилган. Ушбу автонарвон ёнғин ўчирувчиларга юқорига кўтарилиш, имкон қадар ёнғинни бартараф қилиш ва жабрланган фуқароларни қутқаришга қулайликлар яратади.

Фото: Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Қолган 5 та асосий ёнғин ўчириш автомобили эса 2, 4, 6 тонна сув ҳамда 150, 350, 450 литр кўпик ҳосил қилувчи суюқлик билан тўлдирилган сиғимга эга бўлиб, улар ёнғин ва фавқулодда ҳолатлар содир бўлган манзилга шахсий таркиб билан бирга ёнғин ўчириш воситаларини олиб юришга мўлжалланган.

Фото: Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Замонавий ёнғин ўчириш автомобилларини топшириш маросимида вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этиб, бу автомобилларда яратилган қулайликлар билан яқиндан танишган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
С7 Airlines авиакомпанияси Иркутскдан Фарғонага парвозларни тикламоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди
Саломатлик
Яширин касаллик: деменция ҳақида нималарни билиш зарур?