Сенат томонидан «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонун маъқулланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали маълум қилди.
Қонунда махсус иқтисодий зоналарнинг турлари ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари кўрсатиб ўтилган.
Махсус иқтисодий зоналарнинг фаолият кўрсатиш муддатини узайтириш, чегараларини ўзгартириш ва уни тугатиш, уларнинг фаолиятини ташкил этиш ҳамда бошқариш бўйича асосий тушунчалар ҳамда қоидалар белгиланган.
Маъқулланган қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач, расмий кучга эга бўлади.
Изоҳ (0)