Санкт-Петербургдаги кўпқаватли уйлардан бирида таъмирлаш ишларини бажараётган ўзбекистонлик эркак 8-қаватдан лифт шахтасига тушиб кетиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда «78.ru» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Павел Бабаров прораблигида 5 нафар ўзбекистон фуқароларидан иборат ишчилар Александр Невский кўчасидаги кўпқаватли уйлардан бирида таъмирлаш ишларини бажараётган бўлган.
Ишчилар вақти-вақти билан белгиланган қоидаларни бузиб, меҳнатни муҳофаза қилиш техникаси қоидаларига ҳар доим ҳам амал қилмагани аниқланган.
Бахтсиз ҳодиса 25 апрель куни содир бўлган. Техника хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаган ишчилардан бири 8-қаватдан лифт шахтасига тушиб кетиб, ҳалок бўлган. Прораб бу пайтда овқатланаётган бўлган.
Қайд этилишича, хавфсизлик қоидаларига риоя этилишига масъул бўлган прораб судга берилади.
Изоҳ (0)