• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Прописка ҳақида таклиф бериб танқидга учраган Улуғбек Пирмуҳаммедов ўз таклифини изоҳлади

    Ўзбекистон экологик партияси вакили Улуғбек Пирмуҳаммедов Тошкентга келаётган вилоятликларнинг ўз ҳудудидаги инспектор рўйхатидан ўтишини таклиф қилди ва бу таклифи учун турли танқидларга учради.

    Ўзбекистон экологик партияси аъзоси Улуғбек Пирмуҳаммедов

    Ўзбекистон экологик партияси аъзоси Улуғбек Пирмуҳаммедов
    Фото: Халқаро пресс клуб

    Мавзуга доир: Видео: Экологик партия аъзоси Тошкентга келаётган вилоятликларнинг ўз ҳудудидаги инспектор рўйхатидан ўтишини таклиф қилди

    Улуғбек Пирмуҳаммедов мазкур танқидларга жавобан ўз таклифига изоҳ берди. Қуйида унинг изоҳи тўлалигича тақдим этилади.
    Ассалому алайкум, жонкуяр журналист ва блогерлар! Бир нарсага эътибор беришингизни таклиф қилардим. Билдирилаётган таклиф қайси мавзу муаммосига оидлигидан келиб чиқиб муносабат билдирсангиз.

    Аввало, мен Экологик партия номидан эмас, балки мустақил шахс сифатида фикримни билдирдим. Кўрсатув вақтида менинг шахсий фикрим, деб таъкидлаб ўтдим.

    Авваламбор, мен прописка тизимига қаршиман. Энди шахсий таклифимга эътибор берсак, таклифим шундан иборатки, вилоятлардан ишлаш мақсадида келаётган ҳамюртларимиз маълум бир муаммоларга учраётгани тўғрисида бир қанча мавзулар кўтарилди. Айнан Халқаро пресс клуб бош продюсери Ғуломжон Самадов кўрсатувда ҳамюртларимизнинг ишлаб турган жойида профилактика инспекторлари томонидан жаримага тортилаётгани тўғрисида фуқаролар мурожаати ўқиб эшиттирилди. Уч кун ичида рўйхатга қўймаса, қонуний чора кўриш кераклиги тўғрисида айтиб ўтилди.

    Бу муаммолар тўғрисида мендан кўра сиз яхшироқ биласиз. Сабаби ОАВ вакиллари халқ билан ўзаро доимий мулоқотда. Керак бўлса, биз ҳам сиз орқали эшитамиз баъзи муаммоларни. Мен иштирокчи сифатида шахсий фикримни билдирганимда, яқинларимиз зарурат юзасидан ишлаш мақсадида келаётган бўлиши мумкин. Улар маълум муддатга келишса-да, биз бу ерда уларга рўйхатдан ўт деб турсак, бу одамлар учун адолатсизлик бўлмайдими?

    Прописка масаласи жуда кўп марта кўтарилган. Айниқса, блогерларнинг каналларида тўлиқ ёритиб берилган. Ўз фикримни тўлиқ айтиб бериш имкон бўлмади, лекин қисқача айтиб ўтсам. Мен прописка тўғрисида эмас, балки онлайн рўйхат, қулайлик ва хавфсизликни яратиш мақсадида таклиф қилдим. Тошкентга келаётган қадрдонларимиз яшаб турган ҳудудларидаги инспекторлар томонидан рўйхатдан ўтишса, Тошкентда муаммоларга дуч келмаслиги учун онлайн рўйхат олинса ва бу рўйхат, яъни онлайн портал дастури орқали акс этса, ППС томонидан кўчадан ушлаб кетиш ҳолатлари кузатилганда, бу дастур ҳамюртларимиз ҳуқуқини ҳимоя қилувчи восита вазифасини бажарарди. Балки шунда ҳамюртларимиз норозилигига сабаб бўлаётган муаммо қайсидир маънода ўз ечимини топар эди. Таклифда қийинчиликларга дуч келаётган ҳамюртларимизни камситиш назарда тутилмаган, балки уларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва уларга шароит яратиш мақсади бор эди. Ваҳоланки, ҳеч биримизнинг ҳақимиз йўқ маҳаллийчилик қилишга, ҳаммамиз тенг ҳуқуқли фуқаромиз. Ахир Ўзбекистон Республикасида битта яшил паспорт бор. Фикрларимни бошқача талқин қилмасликни сўрар эдим.

    Улуғбек Пирмуҳаммедов, Ўзбекистон экологик партияси аъзоси

    11.12.2019, 21:30   Изоҳ (0)   43587
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юқоричирчиқда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасига ўрнатилган ёдгорлик янги жойга ўтказилди

    11.12.2019, 20:52

    Tashkent City’да 12—14 декабрь кунлари пишлоқ ва пицца фестивали бўлиб ўтади

    11.12.2019, 20:29

    Ўзбекистонда фуқароларни вақтинчалик рўйхатга қўйиш тартиби соддалаштирилади

    11.12.2019, 20:10

    Ўзбекистондан Саудияга Умра авиапарвозлари икки баравар кўпайтирилди

    11.12.2019, 19:51

    Ўзбекистон Олий суди судьялари қанча ойлик олиши маълум қилинди

    11.12.2019, 19:28

    Навоийда 64 млн сўмга яқин жарима маблағларини ўзлаштирган собиқ ИИБ ходимига ҳукм ўқилди

    11.12.2019, 18:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Жалолиддин Машарипов узоқ муддатга сафдан чиқди — манба

    Спорт | 5 август, 23:05

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05

    Бўстонлиқдаги тоққа юк машинасида чиқинди тўккан фуқаролар жазоланди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.