Жорий йилнинг 10 декабридан Ўзбекистондан Саудия Арабистонига Умра авиақатновларини бир кунда икки мартадан амалга ошириш бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.
Шу кунга қадар Умра ҳаво қатновлари бир кунда бир маҳал эди.
Зиёратчилар сони ҳам икки бараварга ошди. Ҳар бир авиақатновда 245 нафардан жами кунлик зиёратчилар сони қарийб 500 нафарга етди. Мана шундай «Умра—2019/20» мавсуми парвозлари 2020 йил ёз ойларига қадар давом этади.
Ўзбекистонликлар ушбу ўн кунлик умра сафари давомида Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида 7 кун бўлади. Улар мазкур шаҳарларда барча шароитларга эга меҳмонхоналарда истиқомат қилади ҳамда ишчи гуруҳи, элликбошилар ва малакали шифокорлар хизматидан фойдаланади.
Изоҳ (0)