Тошкент шаҳридаги Tashkent City хиёбонида 12—14 декабрь кунлари пишлоқ ва пицца фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
Хабар берилишича, кўп сонли ишлаб чиқарувчилар пишлоқ ва пиццанинг турли хилларини тақдим этади. 14 декабрь, шанба куни эса хиёбонга ташриф буюрганлар улкан ўлчамдаги пиццани татиб кўриш имкониятига эга бўлади.
Ҳокимликнинг маълум қилинишича, фестиваль давомида боғ меҳмонлари мусиқачиларнинг чиқишларидан, болалар мусиқий жамоалари ва ҚВЗ жамоаларининг томошаларидан баҳраманд бўлиши мумкин.
Тадбир доирасида «кимёвий шоу», турли танловлар ва кўнгилочар акциялар ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Янги йил арчаси олдида аниматорлар болалар учун томошалар уюштиради.
Аввалроқ Tashkent City’да Янги йил байрамига тайёргарлик бошлангани, байрам арафасида хиёбонда эстрада вакилларининг концертлари, шоколад, пицца ва пишлоқ фестиваллари ва байрам карнаваллари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)