Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Ийк-ота посёлкаси аҳолиси Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ватандошлар хотирасига ўрнатилган ёдгорлик йўқолиб қолишидан ташвиш билдиргани ҳақида хабар берилган эди.
Ўшанда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари маҳалла фуқаролар йиғинига боғланган, улар ёдгорликнинг қаёққа йўқолиб қолганини тушунтириб бера олмаган.
Ушбу хабар чоп этилганидан кўп ўтмай Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ёдгорлик тақдири ҳақида маълумот бериб, унинг реставрация қилинаётганини билдирган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозирда хотира ёдгорлиги реставрация қилинган ва қишлоқ марказига яқин жойга ўрнатилган.
Изоҳ (0)