Бутун дунёда 2018 йилда қизамиқдан 140 минг киши вафот этди, 10 миллион киши мазкур касалликка чалинди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб, Meduza хабар берди.
Маълум бўлишича, касалликдан вафот этганларнинг асосий қисмини ҳали бу касалликка қарши эмланмаган беш ёшгача бўлган болалар ташкил қилган.
Ташкилотнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилнинг ноябрь ойида қизамиқ билан оғриш ҳолатлари 2018 йилнинг ноябрь ойига нисбатан уч баробар ортиқ. АҚШда касаллик билан оғриш бўйича сўнгги 25 йилдаги энг юқори натижа қайд этилган.
ЖССТ маълумотларига кўра, 2018 йилда қизамиқ билан оғриш ҳолатларнинг ярми Украина, Либерия, Конго Демократик Республикаси, Мадагаскар ва Сомали ҳиссасига тўғри келган.
Изоҳ (0)