Саудия Арабистонининг Saudi Aramco давлат нефть компанияси IPO доирасида акцияларининг якуний нархини белгилади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ушбу нарх бир акция учун 32 риaл ёки 8,53 долларни ташкил этди.
Компания акцияларига инвесторлардан талабномалар йиғиш 17 ноябрда бошланиб, 4 декабрда якунланди. IPO Саудия фонд биржасида бўлиб ўтмоқда. 12 декабрда бошланадиган савдоларга компаниянинг 3 миллиард акцияси (устав капиталининг 1,5 фоизи) қўйилади.
Саудия Арабистони ҳукумати акциялар учун 25,6 миллиард долларни қўлга киритади. Шу тариқа, Saudi Aramco’нинг умумий қиймати 1,7 триллион долларга етади ва у дунёдаги энг қиммат компанияга айланади.
Saudi Aramco нефть заводларига ҳужум ҳақида
Сентябрда Саудия Арабистонидаги Saudi Aramco нефть заводларига ҳужум уюштирилиши натижасида мамлакатда нефтни ишлаб чиқариш икки бараварга қисқарган. Дронлар ҳужуми бўйича масъулиятни Ямандаги хусий жангарилари ўз зиммасига олган, кейинроқ АҚШ ҳамда Саудия Арабистони ушбу ҳужумлар ортида Эрон турганини билдирган.
11 октябрда Қизил денгизда Саудия Арабистонининг Жидда портига яқин ҳудудда Эрон нефть танкерига ҳужум уюштирилган ва кемадаги нефтнинг муайян миқдори сувга оққан. Теҳрон ушбу ҳужум ортида АҚШ, Исроил ва Саудия Арабистони турганини билдирган.
Изоҳ (0)