Туркия, Буюк Британия, Франция ва Германиянинг Суриядаги вазият муҳокамасига бағишланган иккинчи саммити 2020 йил февраль ойида Истанбулда ўтказилади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Лондонда ўтган НАТО йиғилишидан кейин маълум қилди, деб ёзмоқда «ТАСС».
«Франция президенти, Буюк Британия бош вазири, Германия канцлери ва мен бир йилда камида бир марта бу каби тўрт томонлама ҳамкорлик бўйича саммитни ўтказишни келишиб олдик. Эндиги иккинчи йиғилишимиз Истанбул шаҳрида ўтказилади. Бу борада бир тўхтамга келдик», — дейди Туркия президенти.
Туркия, Франция, Германия федератив республикаси ва Буюк Британия давлат раҳбарлари 3 декабрь, сешанба куни Лондонда ўтган НАТО саммитида Суриядаги вазиятни муҳокама қилган. Эрдўғон музокаларлар жуда яхши кечганини билдирган. Германия канцлери Ангела Меркель ҳам ушбу халқаро форматдаги учрашувнинг келгусида катта самара беришини қайд этган.
Изоҳ (0)