Андижонда адвокат пора билан қўлга олинди, деб ёзади «Xabar.uz».
Қайд этилишича, Андижон шаҳридаги ЛЕХ адвокатлик фирмаси адвокати Х.Х. бир фуқародан «суд билан гаплашиб, ишини ҳал қилиш» учун 10 минг АҚШ доллари сўрайди. Келишилган пулни ишхонаси биқинида олаётганида тегишли орган ходимлари томонидан жиноят устида ушланган.
Адвокат шунча пул эвазига фуқаролик ишини «ҳал қилмоқчи» бўлганми ёки жиноят ишиними — ҳозирча аниқ маълумот йўқ, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)