• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда бир-бирининг ОИТС билан касалланганлигини била туриб оила қурганлар бор. Шу оилалардан бири интервью берди

    «Севимли» телеканалининг «Хайрли оқшом» дастурида айнан ОИТС касаллиги сабаб бир-бири билан танишган ва бир-бирининг шундай касалликка чалинганини била туриб, оила қурган ўзбекистонлик эр-хотиннинг интервьюси эълон қилинди. Интервью давомида уларнинг шахсий ошкор этилмаган, юзи кўрсатилмаган.

    Эр

    Кадр: «Севимли» / YouTube

    Кадр: «Севимли» / YouTube

    Шифохона бор. 2008 йили ўша ерда ётганимда мендан қон анализи олган-да, жавобини айтмаган. Бир ҳафта ўтгач иккинчи марта қон олишди. Касалхонадан чиққанимдан кейин СПИД-центрга келиб, эпидемия бўлимига кириб, текширтирдим. Ҳар иккала текширувда ҳам касаллик чиққан менда. Касал бўлганимни 2008 йилга келибгина билдим. Унгача билмаганман.

    Мен оилада кенжа ўғилман. 8-синфни битирганимдан кейин авточилангар бўлиб ишга кирдим. 1993 йилгача автобазада ишладим. Аста-аста «сокрашения»лар бошланди. Ишсиз қолганимдан кейин устачиликка чиқиб кетдим, усталик қилдим. 2002 йили Санкт-Петербургга жўнаб кетдим. Шу билан у ерда ҳам ишчи, юк ташувчи бўлиб, қандай иш бўлса, шуни қилиб кетавердим.

    Санкт-Петербургда тўққиз йил бўлдим. Тўғриси, мен билан бирга яшаган қиз наркоман эди. Молдован эди, у билан бир жойда ишлаганмиз, ўша ерда танишиб қолганмиз. Ўша вақтда битта шприц билан 10 киши ҳам укол қилган жойлари бўлган. Битта янги шприцни сотиб олишга ҳам имконият бўлмасди.

    2008 йили касал бўлганимни билганимда стрессга тушиб қолдим. Ўламанми, нима бўлади энди, оила аъзоларим нима дейишади? Ака-ука, қариндош-уруғ — буни ҳеч кимга айтолмайсиз. Қўрқувга тушиб қоласиз. «Билса, мени энди ҳамма четлаштириб қўяди, тўйларга айтмайди, саломлашмай қўяди», деб қўрқасиз. Бу жуда оғир дард-да!

    Бир умр афсусланиб ўтасиз. Бир кун эмас, бир кеча эмас, ё бир эсга тушиб қолганида эмас. Умрингизнинг охирги нафасигача афсусланасиз. Лекин ҳаётни орқага қайтариб бўлмайди. Ҳаёт куйди шу билан. Онам мен касал бўлган кундан бошлаб сиқиляпти — она-ку. Мен, мана, ҳозир Тошкентдаман — то қайтиб боргунимча ухламайди онам.

    Акаларим, опаларим эмас, жиянларим олдида уяламан (йиғлайди). «Одамлар: амакинг касал, деяпти», деган гапларидан уяламан. Жиянларим олий маълумотли, чет элларда яшайди — шулардан уяламан... Ўзим яхши оиладанман. Қиз бераман деган қанча оилалар бор эди. Лекин бўлмади-да...

    Шундай ҳолатга келиб қолгандим-ки, охири фақат ўлимни тан олганман. Ҳеч нарсани ўйламай қўйгандим. Аста-секин менга далда беришди, тушунтириб беришди. «Ўлмайсиз, тўғри, яхши яшасангиз, узоқ умр кўрасиз», деб менга ҳамма нарсани тушунтириб беришди.

    Уйланиш учун беш йил ўзимга муносиб, ўзим каби касал қиз қидирдим. Беш йилдан сўнг бўлажак рафиқам билан танишиб қолдим. Одамлар онамга: «Ўғлингизга келин олиб келган кунингиз битта дардингиз иккита бўлади», дейишган. Ҳозир нолимайман. Бир-биримизни тушунамиз. Бирга ишлаймиз. Лекин ҳеч кимга зиёнимиз етмайди. Жамият учун тўлиқ ишлаймиз.

    Ўзимизни ногирон ҳисобламаймиз. Ўзимизни ўзимиз эплаймиз. Дори-дармон, даволаниш, тўғри овқатланиш, бир-биримизга мадад берамиз. Унинг мазаси бўлмаса, мен турғазмайман — ётиб, дамини олиб, икки кун ёца, икки кун ётади. То ўзига келиб, яхши бўлиб, оёққа турмагунича индамайман. Мен касал бўлсам, у менга қарайди.

    Хотин

    Кадр: «Севимли» / YouTube

    Кадр: «Севимли» / YouTube

    Оилада тўрт фарзанд бўлганмиз. Болалигим шўх, беғубор ўтган. Энди у дамларни, болаликдаги шўхликларингизни барибир соғинасиз. Тошкентда йўл назоратчиси (ДАН ходими) бўлиш учун ўқимоқчи эдим, онам рухсат бермаганликлари учун ўқий олмадим. Қариндошимизга турмушга чиққандим. Етти йил яшадим, қайнонам сабабли ажрашдик. Битта фарзандим бор.

    Бошқа турмуш қурдим. Яна совчи орқали. Ҳаётимиз бошлангач, бир кун мазаси қочганида: «Яхшимисиз?», деб сўрасам, аввалига «ҳа» деди. Кейин касаллик чиққанини айтди. Бошида ишонмадим. Кейин мендан ҳам қон олишди. Мендан ҳам шу касаллик чиқди. Шунга қарамай, у билан уч—тўрт йил яшадим. Шу касаллик сабабли оламдан ўтдилар. Шу билан яна аямникига қайтиб келдим.

    Қаттиқ тушкунликка тушдим. Ҳатто ўз жонимга қасд қилишгача бордим. Онам бечора мени қутқарди. «Шу иш бошингга тушган бўлса нима қиламиз энди, ундай қилма, болам», дедилар. Психологларга олиб бориб, тушунтиришлар қилишганидан кейин билдимки, бундан қўрқмаслик керак экан. Дўхтирларнинг маслаҳатлари билан шу вақтгача юрибмиз.

    Хўжайиним билан бозорда танишганмиз. У киши ҳам биларди менинг шундай касал эканимни. Шифохона, поликлиникаларга борганимиздан бир-биримизни билардик. Тақдир экан, совчи қўйдилар, уч йилдан бери яшаяпмиз. Ҳаммалари яхши, қайнонам яхшилар. Тушунишади, ўқимишли.

    Қайнонамга раҳмат. Касал бўлсам, қарайдилар — қари бўлсалар ҳам қарайдилар. Ҳаммаларини яхши кўраман, ҳаммалиги меҳрибон. Хўжайиним касал бўлсам менга қарайди, яхши қарайдилар. Соғ бўлсам, бир-биримизга тиргак бўлиб юрибмиз.

    Фарзанд

    Аёлнинг ҳикоясидан маълум бўлганидек, унинг биринчи турмушидан бир ўғли бор ва у онасининг касаллигидан хабардор.

    «Касал эканимни ўғлимга айтганман. Ўзимиздаги СПИД-центрга олиб бориб, қон топширтирганмиз. Шунақа касаллигимни билиб, бечора болам йиғлаб юборган. Ўғлим соғлом, ундан бундай касаллик чиқмади. Ўғлим дадасининг оиласида, бувиси билан яшайди. Келиб туради. Уйга ҳам олиб келаман. Бу киши (ҳозирги турмуш ўртоғи) ҳам уни яхши кўрадилар», — дейди аёл.

    «Энди, болага келганда, ҳозирча у ёш. Ҳали йўналишини танлаб олгани йўқ. Бир мусиқага қизиқади, бир бошқасига. Бир-икки йил қарайман, насиб бўлса, ўзим ҳам устаман, бирорта яхши механикками, мотористгами шогирдликка бераман. Ҳозирча индаганимиз йўқ», — деди эркак.

    Кўрсатувни тўлиқ қуйида томоша қилиш мумкин:

    05.12.2019, 09:28   Изоҳ (0)   158294
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада юқори синф ўқувчиси мактабдоши бўлган 3-синф ўқувчисини зўрлади

    05.12.2019, 09:11

    Сирдарё ва Тошкентда 420 млн сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

    05.12.2019, 08:55

    Бухорода газ қувурига ноқонуний уланиш ҳолати аниқланди

    05.12.2019, 08:41

    Фарғонада ерни ковлаётган экскаваторчи газ қувурини тешиб қўйди

    05.12.2019, 08:26

    Видео: Марғилондаги метан-заправка олдидаги даҳшатли навбат

    05.12.2019, 08:10

    Фото: «Юнусобод» метросининг давомидаги туннеллар тешиб бўлинди. Янги бекатлар декабрь охиригача тайёр бўлиши кутилмоқда

    05.12.2019, 07:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.