«Тошкент—Термиз» йўналишида ҳаракатланаётган поездда носозлик кузатилгани боис, у ярим йўлда (Қаршида) тўхтаган, йўловчилар эса ҳодиса муносабати билан махсус ажратилган ўнлаб автобусларда ташилган. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видеохабар тарқалди.
«Поезд бузилиб, биз, мана, Қаршида ётибмиз. Автобуслар... эҳ-ҳе, 20—30 та», — дейди видео муаллифи. Носозликка нима сабаб бўлгани номаълум. Ҳодиса юзасидан ҳозирча бирор расмий маълумот берилгани йўқ.
Изоҳ (0)