• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қарши туманида газсизликдан қийналаётган аҳолига «сайлов ўтгунича» газ берилди. Туман газ идораси эса «ҳаммаси сайловгача» деган гап-сўзларни рад этмоқда

    Қарши туманининг «Хониён» маҳалласидаги 842 та хонадон табиий газдан узиб қўйилгани, аммо нариги кўчадаги «Жумабозор» маҳалласи аҳолиси газ билан тўлиқ таъминлангани аҳоли ўртасида норозиликларга сабаб бўлаётгани ҳақида аввал хабар берилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, хониёнликларга ҳам газ берилган, аммо маҳалла аҳли ушбу ижобий ҳолат фақат парламент сайловлари ўтгунига қадар давом этиши мумкинлигидан хавотирда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хониёнлик Адҳам Саидов «Дарё» мухбири билан суҳбатда таъкидлашича, маҳалладаги 220 та хонадонга табиий газ тармоғига уланиш учун рухсат берилган. Эътиборга молик томони, маҳалладаги 200 нафар бола тарбияланувчи мактабгача таълим ташкилоти, мактаб ва тиббиёт муассасаси ҳам газ билан таъминланган.

    Фото: Елена Урлаева

    Фото: Елена Урлаева

    «26 ноябрь куни табиий газга уланишга рухсат беришди. 180—190 та хонадон уландик. 220 та хонадонга рухсат берилган. Газга уланишни истаганлар бирин-кетин уланяпти», — дейди Адҳам Саидов. Айни вақтда бошқа бир фуқаро — Худоёр Эргашевнинг сўзларига кўра, туман газ идораси раҳбари Зафар Гулов аҳолига улаб берилган газ тез орада узилишини айтган.

    Мавзуга доир: Аҳоли Қарши тумангаз филиалини аҳолига газ тарқатишда ғирромлик қилишда айбламоқда

    «Қарши туман газ идораси раҳбари билан суҳбатлашган қишлоқдошларимиз газимиз 22 декабрдаги сайловдан сўнг яна узилар экан, дейишди. Буни Зафар Гуловнинг ўзи айтибди. Хурсандчилигимиз узоққа чўзилмайдиган кўринади», — дейди Худоёр Эргашев. Фуқаро Адҳам Саидов эса газ қайта узилиши ҳақидаги гап-сўзлардан бехабарлигини айтди. Туман газ идораси раҳбари Зафар Гулов ҳам бу гапни рад этди.

    «Бугунги кунда халқни бундай кўзбўямачилик билан алдаб бўлмайди-ку, қандай қилиб бу гапни айтишимиз мумкин?! Бундай режа йўқ. Насиб этса, аҳоли доимий равишда табиий газ билан таъминланади», — дейди Зафар Гулов. Қайд этиш жоиз, фақат «Хониён» маҳалласи аҳолисига табиий газга уланиш учун рухсат берилган — унга қўшни «Дашт» маҳалласи аҳли ҳамон газсиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу ҳолатга изоҳ бераркан, туман газ идораси раҳбари Зафар Гулов шундай дейди: «Ҳамма қишлоқларни газга улаб ташласак, туман марказидаги ижтимоий соҳа объектлари — мактаб, боғча ва шифохоналарга газ етказиб беролмай қоламиз. Шунинг учун барча хонадонларни бирдан газ тармоғига улай олмаймиз».

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хониёнликларнинг газ муаммоси кўтарилган «Дарё»даги мақолага «Ўзтрансгаз»нинг Қашқадарё бўйича ҳудудий филиали эътироз билдирган, мақолада тилга олинган муаммоларни тан олмаган эди. Компания ўз раддиясида «Хониён» маҳалласи аҳолисининг табиий газга эҳтиёжи йўқлиги, уар суюлтирилган газ билан таъминланганини таъкидлаган эди.

    Мавзуга доир: Табиий газ Қашқадарёдаги газ идораси мутасаддилари учун отамеросми?

    02.12.2019, 07:07   Изоҳ (0)   33159
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада «Тоза ҳудуд» ходими сохта квитанциялар орқали аҳолидан 6 млн сўм йиғиб олди

    01.12.2019, 22:13

    Сенат: Аксарият соҳа вакилларининг маоши кўтарилиши учун касаба уюшмалари жон жаҳди билан курашиши керак

    01.12.2019, 21:12

    Венада Ўзбекистон—Австрия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади

    01.12.2019, 20:11

    Ўзбекистонда Forbes журнали чоп этилади. Журналнинг илк сони мартда чиқади

    01.12.2019, 17:13

    Қибрайда бир оиланинг 16 аъзоси ис газидан заҳарланди. Уларнинг 11 нафари — болалар

    01.12.2019, 16:31

    Самарқандда икки кишини тупроқ босиб қолди, улардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган

    01.12.2019, 16:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа Иттифоқи бюджетининг 20 фоизи Киевга йўналтирилади — DW

    Дунё | 18 июл, 17:45

    Лос Анжелес–2028 Олимпия ўйинларида бокс баҳсларининг ўтказилиш санаси ва жойлари маълум қилинди

    Спорт | 18 июл, 17:45

    Тошкент ёки Самарқанд — қайси шаҳарда яшаш арзон ва қулай?

    Ўзбекистон | 18 июл, 17:35

    Европадаги ёнғинлар Люксембург катталигидаги ҳудудни кул қилди

    Дунё | 18 июл, 17:10

    Гапирмайди, фақат акиллайди: Таиландда итлар орасида улғайган бола топилди

    Дунё | 18 июл, 16:55

    Луис Энрике “ПСЖ” раҳбариятидан 3 нарсани талаб қилди

    Спорт | 18 июл, 16:50

    “Украина Россияга қарши туриш учун қурол ишлаб чиқаришни оширади” — Зеленский

    Дунё | 18 июл, 16:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.