Тошкент вилоятининг Қибрай тумани «Алишеробод» маҳалласидаги хонадонларнинг бирида 1 декабрь куни тонг соат 5:30 ларда бир оиланинг 16 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб, шифохонага мурожаат қилган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментидан хабар беришларича, ис газидан заҳарланганларнинг 11 нафари — болалар. Ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ.
Хабар беришларича, ҳодиса жойида воқеа сабабларини аниқлаши лозим бўлган тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда. «Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади», — дейилади департамент ахборотида.
Изоҳ (0)