• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрон ҳукумати Iran International каналини террорчиларга алоқадорликда айблади

    Эрон ахборот вазирлиги форс тилида Буюк Британиядан туриб эфирга узатилувчи Iran International каналини мамлакат ҳудудида террорчилик ҳаракатларига алоқадорликда айблади. Вазирликнинг бу ҳақидаги баёноти 30 ноябрь, шанба куни тарқатилган, деб ёзмоқда «ТАСС».

    Фото: Iranianuk

    Фото: Iranianuk

    «Ахборот вазирлиги ушбу канал ва унинг ходимларининг Эрон душманлари билан ҳамкорлик қилганлиги, террорчилик ҳаракатларини амалга оширишга алоқадорлигини маълум қилади», — дея вазирлик хабарномасини эълон қилган Fars агентлиги. Шунингдек, вазирлик мамлакат ҳудудида ташкилот ходимларининг ҳисоб рақамларига чекловлар қўйишни таклиф қилган.

    Мавзуга доир: Эрон норозилик намойишларни уюштирган давлатга «қақшатқич зарба» бермоқчи

    Вазирлик маълумотига кўра, сунъий йўлдош орқали трансляция қилинувчи Iran International канали Саудия Арабистонининг пуллари эвазига ташкил қилинган ва Буюк Британияда лицензия олган. Вазирлик матбуот хизматига кўра, ОАВнинг мақсади Эронда тартибсизликларни юзага келтириш, мамлакатнинг турли бурчакларида жамоат ва шахсий мулкларга зарар келтиришдан иборат.

    Мавзуга доир: Теҳронда норозилик намойишларидан кейин ҳукуматни қўллаб-қувватлашга қаратилган митинг ўтказилди

    Iran International Эрон фуқаролари учун сунъий йўлдош орқали телекўрсатувларни эфирга узатувчи таниқли каналлардан бири ҳисобланади. 16 ноябрда бошланган ва бир неча кун давом этган норозилик намойишлари вақтида ушбу телеканал Эрон ҳукуматини кескин танқид қилган.

    Мавзуга доир: Эрон Саудия Арабистони, Исроил, Англия ва АҚШ «қизил чизиқ»дан ўтса, уларни йўқ қилиб юбормоқчи

    Эронда аҳолининг норозилик намойишлари 16 ноябрда ҳукуматнинг бензин нархини ошириш ҳақидаги қарорни имзолагани оқибатида бошланган. Эрон полицияси намойишчиларни тарқатиш учун уларга нисбатан ўқотар қуролдан фойдаланган. Норозиликлар туфайли 16 ноябрь куни Эронда интернет ўчириб қўйилди. Вашингтон Эрон ҳукуматининг мамлакатда бошланган норозиликлар туфайли интернетни ўчириб қўйганини кескин қоралади ва намойишчилар томонида эканлигини маълум қилди. Эрон бензин нархи ошгани туфайли моддий зарар кўрган аҳолига кўрилган зарарни қоплаш учун субсидиялар ажратган. Эрон олий етакчиси Али Хоманаий мамлакатда бензин нархининг ошиши сабаб бошланган халқ норозиликларини хориждаги душманларнинг фитнаси деб атаган. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний эса ушбу норозилик намойишлари ортида мақсади мамлакат хавфсизлигига таҳдид қилиш бўлган АҚШ ҳамда Исроил турганини тахмин қилган.

    Эрондаги норозилик намойишлари вақтида полиция қўлга туширган безорилар ўт қўйилган ҳар бир бино учун 60 АҚШ доллари миқдорида мукофотга эга бўлганини тан олган. АҚШ намойишлар вақтида интернет ўчирилгани учун Эрон алоқа вазирига нисбатан санкция қўллаган. Эрон вице-президенти Исхоқ Жаҳонгирий Яқин Шарқ минтақасидаги мамлакатларнинг мамлакатдаги норозилик намойишларида иштирок этгани аниқланса, уларга «қақшатқич зарба» берилишини ваъда қилган. АҚШ давлат департаменти эса Facebook ва Twitter’ни Эрон ҳукумати вакилларининг аккаунтларини блоклашга чақирган.

    01.12.2019, 20:53   Изоҳ (0)   13236
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ироқ вазирлари ҳукумат раҳбари истеъфосига қарамай ўз вазифасини бажаришда давом этади

    01.12.2019, 19:52

    Мексикада полиция ва наркокартел тўқнашуви оқибатида 14 киши ҳалок бўлди

    01.12.2019, 18:56

    Лондонда кўприкда амалга оширилган терактнинг янги тафсилотлари маълум қилинди (видео)

    01.12.2019, 17:55

    Қозоғистонда Биринчи президент куни нишонланмоқда

    01.12.2019, 16:54

    Арктикада Россиянинг «Кинжал» ракетаси синовдан ўтказилган

    01.12.2019, 13:58

    Тожикистонда мактаб ўқувчилари совуқда амалдорлар олдига юпқа кўйлакда чиқишга мажбурланди (фото)

    01.12.2019, 12:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 




    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50

    “Реал Мадрид” 5 нафар футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

    Спорт | 27 июл, 17:46

    Таиланд ва Камбожа ўртасидаги тўқнашувлар Трамп воситачилигига қарамай давом этмоқда

    Дунё | 27 июл, 17:06

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.