Қишки трансферлар вақтида «Ювентус» Даниэле Ругани билан хайрлашади, деб ёзмоқда Tuttosport.
25 ёшли ҳимоячининг хизматлари билан Дортмунднинг «Боруссия»си жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Ругани жорий мавсум «Ювентус» сафида А Серия доирасида атиги битта ўйинда иштирок этди. Футболчининг трансфери 22 миллион еврога баҳоланмоқда.
Унинг туринликлар билан шартномаси 2024 йил 30 июнига қадар тузилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)