«Кальяри» ярим ҳимоячиси Ража Наингголан А Сериянинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда лиганинг Twitter’даги саҳифасида хабар берилди.
Ража ноябрда жамоаси билан учта ўйинда қатнашиб, иккита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
Қайд этиш жоиз, Наингголаннинг трансфер ҳуқуқи «Интер»га тегишли. У мавсум сўнгига қадар «Кальяри» томонидан ижарага олинган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)