Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи ва ҳозирда «Локомотив» клубини бошқараётган Самвел Бабаян фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттиради.
Шарҳловчи Бобур Акмаловнинг хабар қилишича, ўзбекистонлик мутахассис Хитойнинг «Чанчунг Ятай» клуби билан келишувга эришган ва жамоа билан «2+1» кўринишидаги шартнома имзолайди.
«Локомотив» устози 1 декабрда Хитойга йўл олади. Суперлига 26-туридан ўрин олган «Пахтакор»га қарши баҳс Бабаян учун «Локомотив» бошқарувидаги сўнгги ўйин бўлади.
«‘Локомотив’ билан ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатдик. 25 декабрда Тошкентга қайтаман ва янги йил байрамидан сўнг яна Чин юртига учиб кетаман», — дейди Самвел Бабаян.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)