Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабабли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади, дея хабар бермоқда «Ҳудудгазтаъминот» компанияси.
30 ноябрь куни
- Қибрай тумани «Боғишамол» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) ҳудудидаги Фаровон кўчасида табиий газ сарфи мониторинг қилиниши сабабли, ҳудудда оловли ишлар олиб борилиши муносабати билан, «Боғишамол» МФЙнинг жами 906 газ истеъмолчиларига соат 9:30 дан 16:30 га қадар,
- Бўка тумани аҳолисига бир меъёрда газ тақсимлаш мақсадида, газ тармоқларини ҳалқалаш ишлари олиб борилиши муносабати билан туманнинг «Маданият» ва «Бунёдкор» МФЙда жойлашган жами 402 та хонадонга соат 10:00 дан 15:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Изоҳ (0)