28 ноябрь, пайшанба куни соат 21:00 да Самарқанд шаҳри, Сўғдиёна мавзесида истиқомат қилувчи фуқаро вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, 9 ёшли фарзанди уй ичида қамалиб қолганлигини маълум қилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур мурожаат юзасидан бошқарма қутқарув отряди воқеа жойига зудлик билан етиб борди. Қутқарувчилар махсус асбоб-анжомлар ёрдамида хонадоннинг темир эшигини очиб кирди.
Хонадон эгасининг эътиборсизлиги боис газ плитасидаги қозоннинг таги ўчирилмагани, бунинг оқибатида тутун ҳосил бўлиб, уй ичида ётган бола ҳушини йўқотгани аниқланди.
Ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида ёнғин содир бўлиши мумкин бўлган хонадон ҳамда унинг ичидаги бола омон қолди.
Изоҳ (0)