• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Мақсад фойда келтиришми ёки халқни сигирдек соғиш?». IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш жараёни атрофидаги муаммолар ҳақида

    Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган эди. Низомга кўра, мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тизим оператори ёки тизим рўйхатга олувчисига мурожаат бўйича амалга оширилади.

    Фото: Норма

    Фото: Норма

    Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Telegram каналида телефонларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тизими ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.

    Айрим ислоҳотларни кўриб, мақсад фойда келтириш эмас, балки халқни соғин сигирдек соғишмикан, деб ўйланиб қолади одам.

    Масалан, телефонларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тизимидан балки эзгу мақсадлар кўзлангандир, аммо уни амалга ошириш тартиби халқни қийнашдан нарига ўтмади. Жумладан:

    Биринчидан, барча мобил қурилмаларни автоматик рўйхатдан ўтказиш учун жуда қисқа вақт берилди. Гарчи ҳамма ёқда 1 апрелдан 1 ноябргача дейилган бўлса-да, лекин аслида IMEI-кодларни рўйхатга олиш тартибини Вазирлар Маҳкамаси 17-сентябрда тасдиқлади. Яъни 1 ноябрь деган муддат халққа салкам октябрда маълум бўлди. ОАВларда асосий тарғиботлар ҳам октябрдан бошланди.

    Бу дегани, халққа ишлатилмаётган телефони ёки иккинчи сим-картасини автоматик рўйхатдан ўтказиш учун тахминан 1 ой вақт берилди. Бу ноинсофлик!

    Иккинчидан, 1 ноябрдан ариза орқали рўйхатдан ўтишда жуда кўплаб муаммолар пайдо бўлмоқда. Айниқса, 2 та сим-картали телефон ишлатадиган жуда кўпчилик янгиликлардан кеч хабар топганининг эвазига (тайинли тарғибот ҳам қилишмади) ҳозир боши қотган.

    Сабаби 1 ноябрдан кейин иккинчи слотни рўйхатдан ўтказиб бўлмаяпти, гарчи 1та IMEI-код базада бўлса ҳам, рад жавоби келмоқда. Рўйхатдан ўтиш учун хорижга чиқиб келиш керак эмиш. «Ҳеч бўлмаса Қозоғистонга чиқиб келинг, кейин рўйхатдан ўтказамиз» дейишмоқда.

    Бу нима аҳмоқгарчилик? Нега бу ҳақида аввал огоҳлантирилмаган?

    Мавзуга доир: IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш учун нималарни билиш зарур?

    Учинчидан, рўйхатдан ўтказиш рад этилаётганига сабаб — божхонани четлаб ўтиб, яширин йўллар билан олиб кирилгани бўлса, унда нега бунинг жабрини халқ тортиши керак?

    Чегарачилар, божхоначилар ёки яширин йўлларга шароит яратиб берган коррупсионерларга ҳеч нарса бўлмасдан, яна оддий халқ сарсон бўлиши керакми?

    Ахир ўша телефонларни пешона тери билан топган пулларига расмий ишлаб турган дўконлардан сотиб олишган-ку. Нега шунча пайт дўконларда ноқонуний телефонларни сотишга йўл қўйганлар жазоланмасдан, жабрдийда халқ товон тўлаши керак?

    Тўртинчидан, хўп, бўлар иш бўлди, дейлик. Энди нима қилиш керак? Муаммони ечиш учун бирор қонуний ечим борми? Минглаб фуқаролар рўйхатдан ўтказиш учун хорижга чиқиб кела олмайди барибир. Халққа безбетларча «четга чиқиб келинг, йўқса иложи йўқ» демасдан бирор ечим бермайсизларми?

    Бешинчидан, биламизки 1 декабрдан рўйхатдан ўтказиш пуллик бўлади. Майли, текин бўлсин демайман, аммо нега нарх бунчалик қиммат? Бирор асоси борми? Шунчаки 1 та кодни тармоққа киритиб қўйиш учун 44 минг 600 сўм олишга уялмайсизларми?

    Мавзуга доир: Мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш фойдаланувчининг шахсий маълумотларни йиғиб, уларни кузатишга сабаб бўладими?

    Боз устига, агар телефон 2 та сим-картали бўлса, унда ҳар бири учун алоҳида тўлов қилинади, демак 89 минг сўм бўляпти. 30 кундан ўтиб рўйхатга олинса, 110 минг сўм бўлади. Нега 10 минг сўм эмас, нега 20 минг сўм эмас? Халқни жуда бой деб ўйлайсизлар шекилли? Пуллари ошиб-тошиб кетяпти, қаерга қўйишни билмаяпти, дея тасаввур қиласизларми?

    Халқ тўлаётган солиқлар қаёққа кетяпти унда? Бу тизимдан мақсад халққа фойда бўлиш дейишмоқда, ахир фойдали тизимлар ишлаб чиқиш давлатнинг мажбурияти эмасми? Бизнинг солиқларни шунинг учун оляпсизлар-ку. Халққа икки марта солиқ солиш (ва қиммат солиқ) инсофсизлик ахир!

    Халқ соғин сигир эмас, шуни унутиб қўймайлик, илтимос...

    Ноябрь ойи деярли тугади. Аммо соҳа мутасаддилари юзага келган муаммоларни ечиш учун зиғирча ҳаракат қилмади, халққа тушунтириш бермади, тарғибот олиб бормади. «Нега рад қилинганини билмадим, бу муаммо сеники, менга нима» деган принципда иш олиб борилди. 1 кун ўтиб эса, рўйхатга олиш пуллик бўлади. Халқ яна пул тўлашни бошлайди...

    Тўлайверади, тўлайверади, тўлайверади...

    Хушнуд Худойбердиев

    Мавзуга доир: Қозоғистонда рўйхатдан ўтказилмаган мобил телефонлар алоқадан узиб қўйилмоқда

    30.11.2019, 13:40   Изоҳ (0)   45773
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда талабаларга ишлаш ҳуқуқи берилиши мумкин

    30.11.2019, 13:25

    Қашқадарё ҳокими ўринбосари: «Миллионлаб обуначилари бор блогерларга эҳтиёж сезяпмиз»

    30.11.2019, 13:11

    Комил Алламжонов: «Отам каби ҳалол ва пок бўлишга интилдим»

    30.11.2019, 12:53

    «Интерпол»нинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ташкил этилганига 25 йил тўлди

    30.11.2019, 12:39

    Самарқандда ўқувчилар нега электрсиз, совуқ мактабларда ўқияпти? Республика энерготизими «бир маромда ишлаши керак» бўлгани учун

    30.11.2019, 12:24

    Андижонда газ ва электр узилишларидан чарчаган аҳоли норозилик билдириб, кўчага чиқди

    30.11.2019, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқонда ушланган 11 та “валютчик” қамалди

    Ўзбекистон | 27 август, 00:10

    Фарғонада она-бола гиёҳфурушлар қўлга тушди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:55

    Сурия президенти ўзини ИШИДнинг асосий қурбони деб атади 

    Дунё | 26 август, 23:40

    Тошкент вилоятида хотинини тош билан уриб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:31

    Банкларда муаммоли кредитлар улуши бир йилда 1,7 трлн сўмга кўпайди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:30

    Туркия транспорт вазири 225 км/соат тезликда машина ҳайдагани учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:55

    Xiaomi овозли бошқарувга эга “ақлли” сув иситгични тақдим этди

    Дунё | 26 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.