• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда газ ва электр узилишларидан чарчаган аҳоли норозилик билдириб, кўчага чиқди

    28 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Андижондаги автомобиль йўлига одамларнинг чиқиб, транспорт воситалари ҳаракатини тўсиб қўйгани тасвирланган видео тарқалди.

    Маълум бўлишича, мазкур норозилик акцияси Андижон шаҳрининг «Далварзин» ва унга чегарадош Олтинкўл туманининг «Қўштепа» маҳалласида электр тармоғида кўп узилишлар бўлаётганлиги ҳамда табиий газ етказиб берилмаётганлиги ортидан келиб чиққан.

    Фото: Telegram

    «Дарё» мухбири мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти билан боғланди.

    «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» матбуот хизмати раҳбари Шаҳнозахон Ҳамидованинг маълум қилишича, видео тарқалганидан сўнг мутахассислар тегишли тартибда воқеа жойига борган,  муаммолар аниқланиб, бартараф этишга киришилган.

    Ўрганишлар давомида Андижон шаҳар электр таъминоти корхонаси «Бобур» бўлими тасарруфидаги «Бахт» подстанциясидан чиқувчи 6 кВ «Жалабек» электр узатиш тармоғига уланган 84-сонли трансформатор пунктида носозлик келиб чиққани аниқланган.

    Табиий газнинг йўқлиги натижасида ҳудудда электр энергиясига бўлган талаб ошган. Аҳолининг электр энергиясини маиший истеъмолдан ташқари овқат тайёрлаш, уйларни иситиш учун фойдаланганлиги оқибатида қуввати 100 кВа бўлган трансформаторда кучланиш даражаси кескин ортиб, носоз ҳолга келган.

    Юқоридаги ҳолат бўйича корхона муҳандис-техник ходимлари  томонидан тегишли чоралар кўрилган. 29 ноябрь куни марказий омборда мавжуд қуввати 160 кВа бўлган КТПС русумли трансформатор олиб келиниб, ўрнатилган. Айни пайтда янги трансформатор ишга туширилиб, аҳолини электр билан таъминлаш ишлари йўлга қўйилган.

    «Далварзин» маҳалласидаги янгиланган трансформатор

    «Далварзин» маҳалласидаги янгиланган трансформатор
    Фото: "Дарё"

    Норозилик акцияси юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳам ўз муносабатини билдирди. Бошқарма матбуот хизмати раҳбари Шерзодбек Нуриддиновнинг айтишича, ушбу ҳолат юзасидан тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганишлар олиб борилган.

    Ўрганишлар давомида Андижон шаҳри «Далварзин» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан Олтинкўл тумани ҳудудидан яшаш хонадонларига бир неча йил аввал табиий газ тармоғини тортганликларини, бироқ шу йилнинг октябрь ойидан бошлаб, тармоқ ҳеч қандай асоссиз узилганлиги билдирилган.

    Муаммо бўйича шаҳар ҳокимлигига бир неча маротаба мурожаат қилинган, лекин ижобий ҳал этилмаган. Электр таъминотида кун давомида 5—6 марта узилишлар бўлаётгани ҳам одамларга қийинчилик туғдирган. Натижада аҳоли муаммони ҳал қилишда ёрдам беришлари лозимлигини мутасаддиларга билдириш учун йиғилган.

    Хабар беришларича, ҳозирда Андижон шаҳри ҳудудида куз-қиш мавсуми билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш юзасидан махсус ишчи гуруҳ тузилиб, вилоят ва шаҳар мутасадди раҳбарлари томонидан ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

    Аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Нукус тумани ва Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида ҳам шу каби норозилик акциялари юз бергани маълум бўлганди.

    Мавзуга доир:

    • Нукусда одамлар ҳудудни табиий газ билан таъминлаб беришни талаб қилиб, норозилик намойиши ўтказди (видео)
    • Сирдарёдаги «заправка»да газ берилмаётганидан норози ҳайдовчилар йўлни тўсиб қўйди (видео)

    30.11.2019, 12:10   Изоҳ (0)   106099
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Сенати мажлисида Оксана Чусовитина ва Баҳодир Жалолов МДҲ ПА фахрий ёрлиқлари билан мукофотланди

    30.11.2019, 11:46

    «Журналистлар билан мулоқотда этика қоидаларига қатъий амал қилишимиз зарур». Танзила Норбоева сенаторларга мурожаат қилди

    30.11.2019, 10:57

    Ўзбекистон Сенати газ ва электр таъминотидаги муаммолар юзасидан ҳукуматдан изоҳ талаб қилади

    30.11.2019, 10:40

    Ўзбекистон Сенати 24-ялпи мажлисда 10 та қонун лойиҳаси муҳокама қилинади

    30.11.2019, 10:33

    Ўзбекистонда раҳбарлар ишига баҳо қўйиладиган портал яратилади

    30.11.2019, 10:29

    Қибрай ва Бўканинг айрим ҳудудлари газ таъминотидан вақтинча узилади

    30.11.2019, 09:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.