Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 14-тури доирасида илк учрашув «Ньюкасл» ҳамда «Манчестер Сити» жамоалари ўртасида кечди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Ўйинда ҳисобни 22-дақиқада Раҳим Стерлинг очди. Давид Сильванинг узатмасини Стерлинг Мартин Дубравка дарвозасига жойлаб қўйди. Орадан уч дақиқа ўтиб Йетро Виллемс жавоб голини киритди. 82-дақиқада эса Кевин де Брюйне ўта кучли ва аниқ зарбаси билан «Сити»ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. 88-дақиқада эса Шелви узоқ масофадан Эдерсон дарвозасини ишғол қилишга эришди.

Шу тариқа томонлар 2:2 ҳисобидаги жанговар дурангга рози бўлди. Ушбу натижадан сўнг «Манчестер Сити»нинг очколари сони  29 тага етди ва жамоа мусобақа жадвалида 2-ўриндан жой олиб турибди. «Ньюкасл» эса 16 очко билан 12-пўгонани банд қилган.

АПЛ14-тур баҳси30 ноябрь, шанба

«Ньюкасл» – «Манчестер Сити» 2:2

Голлар: 0:1 – 22 Стерлинг, 1:1 – 25 Виллемс, 1:2 – 82 де Брюйне, 2:2 – 88 Шелви.

«Ньюкасл» – Дубравка, Кларк, Манкильо, Дамметт, Фернандес, Альмирон, Ҳейден, Шелви, Сен-Максимен (Ацу, 80), Виллемс, Жоэлинтон (Гейл, 69).

«Манчестер Сити» – Эдерсон, Стоунз, Менди, Уокер, Фернандиньо, де Брюйне, Сильва (Фоден, 70), Марез (Бернарду Сильва, 69), Гундўған, Стерлинг, Габриэль Жезус (Родри Эрнандес, 84).

Огоҳлантиришлар: Гундўған (24), Фернандиньо (53), Манкильо (73).

Изоҳ
Асосий янгиликлар